The Quran in Uzbek - Surah Humazah translated into Uzbek, Surah Al-Humazah in Uzbek. We provide accurate translation of Surah Humazah in Uzbek - الأوزبكية, Verses 9 - Surah Number 104 - Page 601.
وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ (1) Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин |
الَّذِي جَمَعَ مَالًا وَعَدَّدَهُ (2) У мол жамлади ва уни санаб турур |
يَحْسَبُ أَنَّ مَالَهُ أَخْلَدَهُ (3) У, албатта, моли уни абадий қолдирур деб ҳисоб қилур |
كَلَّا ۖ لَيُنبَذَنَّ فِي الْحُطَمَةِ (4) Йўқ! Албатта, у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланур |
وَمَا أَدْرَاكَ مَا الْحُطَمَةُ (5) «Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирур |
نَارُ اللَّهِ الْمُوقَدَةُ (6) У, Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир |
الَّتِي تَطَّلِعُ عَلَى الْأَفْئِدَةِ (7) Қалбларгача етиб борадигандур |
إِنَّهَا عَلَيْهِم مُّؤْصَدَةٌ (8) Албатта, у уларнинг устидан қоплангандир |
فِي عَمَدٍ مُّمَدَّدَةٍ (9) Узун-узун устунларга боғлангандир |