وَالنَّازِعَاتِ غَرْقًا (1) Шиддат билан (жонни) суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам |
وَالنَّاشِطَاتِ نَشْطًا (2) Юмшоқлик билан жон олувчи(фаришта)лар билан қасам |
وَالسَّابِحَاتِ سَبْحًا (3) Сузиб юрувчи(фаришта)лар билан қасам |
فَالسَّابِقَاتِ سَبْقًا (4) Ўзишда мусобақа қилувчи(фаришта)лар билан қасам |
فَالْمُدَبِّرَاتِ أَمْرًا (5) Амрнинг тадбирини қилувчи(фаришта)лар билан қасам |
يَوْمَ تَرْجُفُ الرَّاجِفَةُ (6) Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда |
تَتْبَعُهَا الرَّادِفَةُ (7) Унга эргашувчи эргашганда |
قُلُوبٌ يَوْمَئِذٍ وَاجِفَةٌ (8) Ўша кунда қалблар хавфга тўладир |
أَبْصَارُهَا خَاشِعَةٌ (9) Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўладир |
يَقُولُونَ أَإِنَّا لَمَرْدُودُونَ فِي الْحَافِرَةِ (10) Улар: «Биз, албатта, ортга қайтариламизми?» – дерлар |
أَإِذَا كُنَّا عِظَامًا نَّخِرَةً (11) «Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а?» |
قَالُوا تِلْكَ إِذًا كَرَّةٌ خَاسِرَةٌ (12) Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку!» – дерлар |
فَإِنَّمَا هِيَ زَجْرَةٌ وَاحِدَةٌ (13) Албатта, у(қиёмат) бир қичқириқдан бошқа нарса эмас |
فَإِذَا هُم بِالسَّاهِرَةِ (14) Кўрибсизки, улар (қиёмат) майдонида турибдир |
هَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ مُوسَىٰ (15) Сенга Мусонинг хабари келдими |
إِذْ نَادَاهُ رَبُّهُ بِالْوَادِ الْمُقَدَّسِ طُوًى (16) Қачонки Роббиси унга Муқаддас Тува водийсида нидо қилди |
اذْهَبْ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ إِنَّهُ طَغَىٰ (17) «Фиръавн ҳузурига бор, албатта, у туғёнга кетди |
فَقُلْ هَل لَّكَ إِلَىٰ أَن تَزَكَّىٰ (18) Бас унга айт: «Сенда покланишга (рағбат) борми |
وَأَهْدِيَكَ إِلَىٰ رَبِّكَ فَتَخْشَىٰ (19) Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки (ундан) қўрқсанг», дегин» |
فَأَرَاهُ الْآيَةَ الْكُبْرَىٰ (20) Ва унга улкан аломатни кўрсатди |
فَكَذَّبَ وَعَصَىٰ (21) Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди |
ثُمَّ أَدْبَرَ يَسْعَىٰ (22) Сўнг ортига ўгирилиб, тезлаб кетди |
فَحَشَرَ فَنَادَىٰ (23) Кейин (одамларни) тўплади ва нидо қилди |
فَقَالَ أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَىٰ (24) Ва, мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди |
فَأَخَذَهُ اللَّهُ نَكَالَ الْآخِرَةِ وَالْأُولَىٰ (25) Бас, Аллоҳ уни аввалги ва охирги гуноҳлари учун азобга олди |
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَعِبْرَةً لِّمَن يَخْشَىٰ (26) Албатта, бунда У зотдан қўрққанлар учун ибрат бордир |
أَأَنتُمْ أَشَدُّ خَلْقًا أَمِ السَّمَاءُ ۚ بَنَاهَا (27) Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними |
رَفَعَ سَمْكَهَا فَسَوَّاهَا (28) Унинг шифтини юқори кўтарди ва беками-кўст, мустаҳкам қилиб қўйди |
وَأَغْطَشَ لَيْلَهَا وَأَخْرَجَ ضُحَاهَا (29) Кечасини қоронғу ва кундузини ёруғ қилди |
وَالْأَرْضَ بَعْدَ ذَٰلِكَ دَحَاهَا (30) Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди |
أَخْرَجَ مِنْهَا مَاءَهَا وَمَرْعَاهَا (31) Ундан сувни, ўт-ўланларни чиқарди |
وَالْجِبَالَ أَرْسَاهَا (32) Ва тоғларни собит қилди |
مَتَاعًا لَّكُمْ وَلِأَنْعَامِكُمْ (33) Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин учун |
فَإِذَا جَاءَتِ الطَّامَّةُ الْكُبْرَىٰ (34) Вақтики катта ғолиб (қиёмат) келса |
يَوْمَ يَتَذَكَّرُ الْإِنسَانُ مَا سَعَىٰ (35) У куни инсон қилган ишларини эслайдир |
وَبُرِّزَتِ الْجَحِيمُ لِمَن يَرَىٰ (36) Ва жаҳаннам кўрадиганларга зоҳир қилинадир |
فَأَمَّا مَن طَغَىٰ (37) Аммо кимики туғёнга кетган бўлса |
وَآثَرَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا (38) Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса |
فَإِنَّ الْجَحِيمَ هِيَ الْمَأْوَىٰ (39) Бас, албатта, Жаҳийм (унга) ўрин бўладир |
وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ وَنَهَى النَّفْسَ عَنِ الْهَوَىٰ (40) Ва аммо, ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса |
فَإِنَّ الْجَنَّةَ هِيَ الْمَأْوَىٰ (41) Бас, албатта, жаннат (унга) ўрин бўладир |
يَسْأَلُونَكَ عَنِ السَّاعَةِ أَيَّانَ مُرْسَاهَا (42) Сендан, қиёмат қачон бўлур, деб сўрашадир |
فِيمَ أَنتَ مِن ذِكْرَاهَا (43) У(қиёмат)нинг зикрини сен қандоқ билардинг |
إِلَىٰ رَبِّكَ مُنتَهَاهَا (44) Унинг интиҳоси Роббинггагина хос |
إِنَّمَا أَنتَ مُنذِرُ مَن يَخْشَاهَا (45) Албатта, сен у(қиёмат)дан қўрқувчиларга огоҳлантирувчисан, холос |
كَأَنَّهُمْ يَوْمَ يَرَوْنَهَا لَمْ يَلْبَثُوا إِلَّا عَشِيَّةً أَوْ ضُحَاهَا (46) У(қиёмат)ни кўрган кунлари, худди, бу дунёда бир кеча ёки кундуздан бошқа турмаганга ўхшарлар |