The Quran in Uzbek - Surah Al Balad translated into Uzbek, Surah Al-Balad in Uzbek. We provide accurate translation of Surah Al Balad in Uzbek - الأوزبكية, Verses 20 - Surah Number 90 - Page 594.
لَا أُقْسِمُ بِهَٰذَا الْبَلَدِ (1) Мана шу шаҳар билан қасам |
وَأَنتَ حِلٌّ بِهَٰذَا الْبَلَدِ (2) Сен муқим турган бу шаҳар-ла |
وَوَالِدٍ وَمَا وَلَدَ (3) Ва Волид ва ундан тарқаган валадлар билан қасам |
لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ فِي كَبَدٍ (4) Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик |
أَيَحْسَبُ أَن لَّن يَقْدِرَ عَلَيْهِ أَحَدٌ (5) У инсон унга ҳеч кимнинг кучи етмас, деб ҳисобларми |
يَقُولُ أَهْلَكْتُ مَالًا لُّبَدًا (6) У: «Кўплаб мол-дунё нафақа қилдим», дейдир |
أَيَحْسَبُ أَن لَّمْ يَرَهُ أَحَدٌ (7) У ўзини биров кўрмади, деб ҳисоблайдирми |
أَلَمْ نَجْعَل لَّهُ عَيْنَيْنِ (8) Биз унга икки кўзни |
وَلِسَانًا وَشَفَتَيْنِ (9) Ва тилни ва икки лабни бермадикми |
وَهَدَيْنَاهُ النَّجْدَيْنِ (10) Ва Биз уни икки йўлга йўллаб қўймадикми |
فَلَا اقْتَحَمَ الْعَقَبَةَ (11) Бас, у довон ошиб ўтмади |
وَمَا أَدْرَاكَ مَا الْعَقَبَةُ (12) Довон қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди |
فَكُّ رَقَبَةٍ (13) У қул озод қилишдир |
أَوْ إِطْعَامٌ فِي يَوْمٍ ذِي مَسْغَبَةٍ (14) Ёки очарчилик кунида таом беришдир |
يَتِيمًا ذَا مَقْرَبَةٍ (15) Қариндош етимга |
أَوْ مِسْكِينًا ذَا مَتْرَبَةٍ (16) Ёки тупроққа қорилган мискинга |
ثُمَّ كَانَ مِنَ الَّذِينَ آمَنُوا وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ وَتَوَاصَوْا بِالْمَرْحَمَةِ (17) Сўнгра, иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса |
أُولَٰئِكَ أَصْحَابُ الْمَيْمَنَةِ (18) Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир |
وَالَّذِينَ كَفَرُوا بِآيَاتِنَا هُمْ أَصْحَابُ الْمَشْأَمَةِ (19) Оятларимизга куфр келтирганлар чап томон эгаларидир |
عَلَيْهِمْ نَارٌ مُّؤْصَدَةٌ (20) Уларни чиқиб бўлмайдиган ўт-олов ўраб олгандир |