×

Surah Al-Qalam in Uzbek

Quran Uzbek ⮕ Surah Qalam

Translation of the Meanings of Surah Qalam in Uzbek - الأوزبكية

The Quran in Uzbek - Surah Qalam translated into Uzbek, Surah Al-Qalam in Uzbek. We provide accurate translation of Surah Qalam in Uzbek - الأوزبكية, Verses 52 - Surah Number 68 - Page 564.

بسم الله الرحمن الرحيم

ن ۚ وَالْقَلَمِ وَمَا يَسْطُرُونَ (1)
Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам
مَا أَنتَ بِنِعْمَةِ رَبِّكَ بِمَجْنُونٍ (2)
Сен Роббинг неъмати ила мажнун эмассан
وَإِنَّ لَكَ لَأَجْرًا غَيْرَ مَمْنُونٍ (3)
Ва албатта, сенга миннат қилинмайдиган ажр бордур
وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ (4)
Ва албатта, сен улкан хулқдасан
فَسَتُبْصِرُ وَيُبْصِرُونَ (5)
Бас, тезда кўрасан ва улар ҳам кўрурлар
بِأَييِّكُمُ الْمَفْتُونُ (6)
Сизлардан қайсингизда мажнунлик борлигини
إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ (7)
Албатта, Роббинг Ўзи ким Унинг йўлидан адашганини билувчидур ва У ҳидоятда юрувчиларни ҳам билувчидур
فَلَا تُطِعِ الْمُكَذِّبِينَ (8)
Бас, ёлғонга чиқарувчиларга итоат қилма
وَدُّوا لَوْ تُدْهِنُ فَيُدْهِنُونَ (9)
Агар сен муроса қилсанг, улар ҳам муроса қилишни орзу қиладилар
وَلَا تُطِعْ كُلَّ حَلَّافٍ مَّهِينٍ (10)
Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга
هَمَّازٍ مَّشَّاءٍ بِنَمِيمٍ (11)
Айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига
مَّنَّاعٍ لِّلْخَيْرِ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ (12)
Яхшиликни ман қилувчи, тажовузкор, сергуноҳга
عُتُلٍّ بَعْدَ ذَٰلِكَ زَنِيمٍ (13)
Қўпол, ундан сўнг, отасининг тайини йўққа
أَن كَانَ ذَا مَالٍ وَبَنِينَ (14)
Моли ва ўғиллари кўп бўлганидан
إِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِ آيَاتُنَا قَالَ أَسَاطِيرُ الْأَوَّلِينَ (15)
Бизнинг оятларимиз унга ўқилган пайтда, аввалгиларнинг афсоналари, дер
سَنَسِمُهُ عَلَى الْخُرْطُومِ (16)
Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз
إِنَّا بَلَوْنَاهُمْ كَمَا بَلَوْنَا أَصْحَابَ الْجَنَّةِ إِذْ أَقْسَمُوا لَيَصْرِمُنَّهَا مُصْبِحِينَ (17)
Албатта, Биз уларни боғ эгаларини синаганимиздек синаб кўрдик. Вақтики, эрта тонгда териб оламиз, деб қасам ичдилар
وَلَا يَسْتَثْنُونَ (18)
Ва истисно қилмадилар
فَطَافَ عَلَيْهَا طَائِفٌ مِّن رَّبِّكَ وَهُمْ نَائِمُونَ (19)
Улар ухлаб ётганда, у(боғ)нинг устидан Роббингдан бўлган айланувчи айланиб чиқди
فَأَصْبَحَتْ كَالصَّرِيمِ (20)
Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди
فَتَنَادَوْا مُصْبِحِينَ (21)
Улар тонг саҳарда бир-бирларини чақирдилар
أَنِ اغْدُوا عَلَىٰ حَرْثِكُمْ إِن كُنتُمْ صَارِمِينَ (22)
Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқ боринг, деб
فَانطَلَقُوا وَهُمْ يَتَخَافَتُونَ (23)
Бас, паст овоз билан гаплашиб юриб кетдилар
أَن لَّا يَدْخُلَنَّهَا الْيَوْمَ عَلَيْكُم مِّسْكِينٌ (24)
Бугун сиз борингизда у(боғ)га мискин кира кўрмасин, деб
وَغَدَوْا عَلَىٰ حَرْدٍ قَادِرِينَ (25)
Ва эрталабда қасд-ла, ўзларини қодир сезиб, бордилар
فَلَمَّا رَأَوْهَا قَالُوا إِنَّا لَضَالُّونَ (26)
Уни кўрганларида, биз адашибмиз, дедилар
بَلْ نَحْنُ مَحْرُومُونَ (27)
Балки биз маҳрум бўлгандирмиз, дедилар
قَالَ أَوْسَطُهُمْ أَلَمْ أَقُل لَّكُمْ لَوْلَا تُسَبِّحُونَ (28)
Уларнинг энг яхши ва адолатлиси: «Сизларга тасбиҳ айтсаларингиз-чи, демабмидим», деди
قَالُوا سُبْحَانَ رَبِّنَا إِنَّا كُنَّا ظَالِمِينَ (29)
Роббимиз айблардан пок бўлди, албатта, биз золимлардан эдик, дедилар
فَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ يَتَلَاوَمُونَ (30)
Бас, баъзилари баъзиларини маломат қила бошладилар
قَالُوا يَا وَيْلَنَا إِنَّا كُنَّا طَاغِينَ (31)
«Вой, шўримиз қурсин, туғёнга кетган эканмиз
عَسَىٰ رَبُّنَا أَن يُبْدِلَنَا خَيْرًا مِّنْهَا إِنَّا إِلَىٰ رَبِّنَا رَاغِبُونَ (32)
Шояд, Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар
كَذَٰلِكَ الْعَذَابُ ۖ وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَكْبَرُ ۚ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ (33)
Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта, охират азоби бундан катта бўладир
إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ عِندَ رَبِّهِمْ جَنَّاتِ النَّعِيمِ (34)
Албатта, тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордур
أَفَنَجْعَلُ الْمُسْلِمِينَ كَالْمُجْرِمِينَ (35)
Мусулмонларни жинояткорларга ўхшатиб қўярмидик
مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ (36)
Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар
أَمْ لَكُمْ كِتَابٌ فِيهِ تَدْرُسُونَ (37)
Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми
إِنَّ لَكُمْ فِيهِ لَمَا تَخَيَّرُونَ (38)
Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта, (бўлаверади) дейилганми
أَمْ لَكُمْ أَيْمَانٌ عَلَيْنَا بَالِغَةٌ إِلَىٰ يَوْمِ الْقِيَامَةِ ۙ إِنَّ لَكُمْ لَمَا تَحْكُمُونَ (39)
Ёки сизларга бизнинг қиёмат кунигача етадиган берган ваъдаларимиз бўлиб, унда, албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз, шу бўлади, дейилганми
سَلْهُمْ أَيُّهُم بِذَٰلِكَ زَعِيمٌ (40)
Сўра улардан, қай бирлари бу нарсага кафил экан
أَمْ لَهُمْ شُرَكَاءُ فَلْيَأْتُوا بِشُرَكَائِهِمْ إِن كَانُوا صَادِقِينَ (41)
Ёки уларнинг шериклари бормикин, агар ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар
يَوْمَ يُكْشَفُ عَن سَاقٍ وَيُدْعَوْنَ إِلَى السُّجُودِ فَلَا يَسْتَطِيعُونَ (42)
Болдирлар шимарилган кунида ва улар саждага чақирилганда, қодир бўлмаслар
خَاشِعَةً أَبْصَارُهُمْ تَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌ ۖ وَقَدْ كَانُوا يُدْعَوْنَ إِلَى السُّجُودِ وَهُمْ سَالِمُونَ (43)
Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик ўраб олган. Ва дарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар
فَذَرْنِي وَمَن يُكَذِّبُ بِهَٰذَا الْحَدِيثِ ۖ سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ (44)
Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Менинг Ўзимга қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз
وَأُمْلِي لَهُمْ ۚ إِنَّ كَيْدِي مَتِينٌ (45)
Ва уларга муҳлат бераман. Албатта, Менинг ҳийлам метиндир
أَمْ تَسْأَلُهُمْ أَجْرًا فَهُم مِّن مَّغْرَمٍ مُّثْقَلُونَ (46)
Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсан-у, улар қарзга ботиб қолдиларми
أَمْ عِندَهُمُ الْغَيْبُ فَهُمْ يَكْتُبُونَ (47)
Ёки ҳузурларида ғойиб илми бор-у, улар ёзиб оладиларми
فَاصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ وَلَا تَكُن كَصَاحِبِ الْحُوتِ إِذْ نَادَىٰ وَهُوَ مَكْظُومٌ (48)
Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳибига ўхшама
لَّوْلَا أَن تَدَارَكَهُ نِعْمَةٌ مِّن رَّبِّهِ لَنُبِذَ بِالْعَرَاءِ وَهُوَ مَذْمُومٌ (49)
Агар уни Роббисининг неъмати топмаганда, очиқ саҳро жойга, мазамматга қолган ҳолда ташланган бўларди
فَاجْتَبَاهُ رَبُّهُ فَجَعَلَهُ مِنَ الصَّالِحِينَ (50)
Бас, уни Роббиси танлаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди
وَإِن يَكَادُ الَّذِينَ كَفَرُوا لَيُزْلِقُونَكَ بِأَبْصَارِهِمْ لَمَّا سَمِعُوا الذِّكْرَ وَيَقُولُونَ إِنَّهُ لَمَجْنُونٌ (51)
Ва кофирлар зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлдилар ва, албатта, у жиннидур, дерлар
وَمَا هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ لِّلْعَالَمِينَ (52)
Ҳолбуки, у бутун оламларга эслатмадан ўзга нарса эмас
❮ Previous Next ❯

Surahs from Quran :

1- Fatiha2- Baqarah
3- Al Imran4- Nisa
5- Maidah6- Anam
7- Araf8- Anfal
9- Tawbah10- Yunus
11- Hud12- Yusuf
13- Raad14- Ibrahim
15- Hijr16- Nahl
17- Al Isra18- Kahf
19- Maryam20- TaHa
21- Anbiya22- Hajj
23- Muminun24- An Nur
25- Furqan26- Shuara
27- Naml28- Qasas
29- Ankabut30- Rum
31- Luqman32- Sajdah
33- Ahzab34- Saba
35- Fatir36- Yasin
37- Assaaffat38- Sad
39- Zumar40- Ghafir
41- Fussilat42- shura
43- Zukhruf44- Ad Dukhaan
45- Jathiyah46- Ahqaf
47- Muhammad48- Al Fath
49- Hujurat50- Qaf
51- zariyat52- Tur
53- Najm54- Al Qamar
55- Rahman56- Waqiah
57- Hadid58- Mujadilah
59- Al Hashr60- Mumtahina
61- Saff62- Jumuah
63- Munafiqun64- Taghabun
65- Talaq66- Tahrim
67- Mulk68- Qalam
69- Al-Haqqah70- Maarij
71- Nuh72- Jinn
73- Muzammil74- Muddathir
75- Qiyamah76- Insan
77- Mursalat78- An Naba
79- Naziat80- Abasa
81- Takwir82- Infitar
83- Mutaffifin84- Inshiqaq
85- Buruj86- Tariq
87- Al Ala88- Ghashiya
89- Fajr90- Al Balad
91- Shams92- Lail
93- Duha94- Sharh
95- Tin96- Al Alaq
97- Qadr98- Bayyinah
99- Zalzalah100- Adiyat
101- Qariah102- Takathur
103- Al Asr104- Humazah
105- Al Fil106- Quraysh
107- Maun108- Kawthar
109- Kafirun110- Nasr
111- Masad112- Ikhlas
113- Falaq114- An Nas