ن ۚ وَالْقَلَمِ وَمَا يَسْطُرُونَ (1) Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам |
مَا أَنتَ بِنِعْمَةِ رَبِّكَ بِمَجْنُونٍ (2) Сен Роббинг неъмати ила мажнун эмассан |
وَإِنَّ لَكَ لَأَجْرًا غَيْرَ مَمْنُونٍ (3) Ва албатта, сенга миннат қилинмайдиган ажр бордур |
وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ (4) Ва албатта, сен улкан хулқдасан |
فَسَتُبْصِرُ وَيُبْصِرُونَ (5) Бас, тезда кўрасан ва улар ҳам кўрурлар |
بِأَييِّكُمُ الْمَفْتُونُ (6) Сизлардан қайсингизда мажнунлик борлигини |
إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ (7) Албатта, Роббинг Ўзи ким Унинг йўлидан адашганини билувчидур ва У ҳидоятда юрувчиларни ҳам билувчидур |
فَلَا تُطِعِ الْمُكَذِّبِينَ (8) Бас, ёлғонга чиқарувчиларга итоат қилма |
وَدُّوا لَوْ تُدْهِنُ فَيُدْهِنُونَ (9) Агар сен муроса қилсанг, улар ҳам муроса қилишни орзу қиладилар |
وَلَا تُطِعْ كُلَّ حَلَّافٍ مَّهِينٍ (10) Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга |
هَمَّازٍ مَّشَّاءٍ بِنَمِيمٍ (11) Айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига |
مَّنَّاعٍ لِّلْخَيْرِ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ (12) Яхшиликни ман қилувчи, тажовузкор, сергуноҳга |
عُتُلٍّ بَعْدَ ذَٰلِكَ زَنِيمٍ (13) Қўпол, ундан сўнг, отасининг тайини йўққа |
أَن كَانَ ذَا مَالٍ وَبَنِينَ (14) Моли ва ўғиллари кўп бўлганидан |
إِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِ آيَاتُنَا قَالَ أَسَاطِيرُ الْأَوَّلِينَ (15) Бизнинг оятларимиз унга ўқилган пайтда, аввалгиларнинг афсоналари, дер |
سَنَسِمُهُ عَلَى الْخُرْطُومِ (16) Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз |
إِنَّا بَلَوْنَاهُمْ كَمَا بَلَوْنَا أَصْحَابَ الْجَنَّةِ إِذْ أَقْسَمُوا لَيَصْرِمُنَّهَا مُصْبِحِينَ (17) Албатта, Биз уларни боғ эгаларини синаганимиздек синаб кўрдик. Вақтики, эрта тонгда териб оламиз, деб қасам ичдилар |
وَلَا يَسْتَثْنُونَ (18) Ва истисно қилмадилар |
فَطَافَ عَلَيْهَا طَائِفٌ مِّن رَّبِّكَ وَهُمْ نَائِمُونَ (19) Улар ухлаб ётганда, у(боғ)нинг устидан Роббингдан бўлган айланувчи айланиб чиқди |
فَأَصْبَحَتْ كَالصَّرِيمِ (20) Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди |
فَتَنَادَوْا مُصْبِحِينَ (21) Улар тонг саҳарда бир-бирларини чақирдилар |
أَنِ اغْدُوا عَلَىٰ حَرْثِكُمْ إِن كُنتُمْ صَارِمِينَ (22) Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқ боринг, деб |
فَانطَلَقُوا وَهُمْ يَتَخَافَتُونَ (23) Бас, паст овоз билан гаплашиб юриб кетдилар |
أَن لَّا يَدْخُلَنَّهَا الْيَوْمَ عَلَيْكُم مِّسْكِينٌ (24) Бугун сиз борингизда у(боғ)га мискин кира кўрмасин, деб |
وَغَدَوْا عَلَىٰ حَرْدٍ قَادِرِينَ (25) Ва эрталабда қасд-ла, ўзларини қодир сезиб, бордилар |
فَلَمَّا رَأَوْهَا قَالُوا إِنَّا لَضَالُّونَ (26) Уни кўрганларида, биз адашибмиз, дедилар |
بَلْ نَحْنُ مَحْرُومُونَ (27) Балки биз маҳрум бўлгандирмиз, дедилар |
قَالَ أَوْسَطُهُمْ أَلَمْ أَقُل لَّكُمْ لَوْلَا تُسَبِّحُونَ (28) Уларнинг энг яхши ва адолатлиси: «Сизларга тасбиҳ айтсаларингиз-чи, демабмидим», деди |
قَالُوا سُبْحَانَ رَبِّنَا إِنَّا كُنَّا ظَالِمِينَ (29) Роббимиз айблардан пок бўлди, албатта, биз золимлардан эдик, дедилар |
فَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ يَتَلَاوَمُونَ (30) Бас, баъзилари баъзиларини маломат қила бошладилар |
قَالُوا يَا وَيْلَنَا إِنَّا كُنَّا طَاغِينَ (31) «Вой, шўримиз қурсин, туғёнга кетган эканмиз |
عَسَىٰ رَبُّنَا أَن يُبْدِلَنَا خَيْرًا مِّنْهَا إِنَّا إِلَىٰ رَبِّنَا رَاغِبُونَ (32) Шояд, Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар |
كَذَٰلِكَ الْعَذَابُ ۖ وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَكْبَرُ ۚ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ (33) Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта, охират азоби бундан катта бўладир |
إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ عِندَ رَبِّهِمْ جَنَّاتِ النَّعِيمِ (34) Албатта, тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордур |
أَفَنَجْعَلُ الْمُسْلِمِينَ كَالْمُجْرِمِينَ (35) Мусулмонларни жинояткорларга ўхшатиб қўярмидик |
مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ (36) Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар |
أَمْ لَكُمْ كِتَابٌ فِيهِ تَدْرُسُونَ (37) Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми |
إِنَّ لَكُمْ فِيهِ لَمَا تَخَيَّرُونَ (38) Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта, (бўлаверади) дейилганми |
أَمْ لَكُمْ أَيْمَانٌ عَلَيْنَا بَالِغَةٌ إِلَىٰ يَوْمِ الْقِيَامَةِ ۙ إِنَّ لَكُمْ لَمَا تَحْكُمُونَ (39) Ёки сизларга бизнинг қиёмат кунигача етадиган берган ваъдаларимиз бўлиб, унда, албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз, шу бўлади, дейилганми |
سَلْهُمْ أَيُّهُم بِذَٰلِكَ زَعِيمٌ (40) Сўра улардан, қай бирлари бу нарсага кафил экан |
أَمْ لَهُمْ شُرَكَاءُ فَلْيَأْتُوا بِشُرَكَائِهِمْ إِن كَانُوا صَادِقِينَ (41) Ёки уларнинг шериклари бормикин, агар ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар |
يَوْمَ يُكْشَفُ عَن سَاقٍ وَيُدْعَوْنَ إِلَى السُّجُودِ فَلَا يَسْتَطِيعُونَ (42) Болдирлар шимарилган кунида ва улар саждага чақирилганда, қодир бўлмаслар |
خَاشِعَةً أَبْصَارُهُمْ تَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌ ۖ وَقَدْ كَانُوا يُدْعَوْنَ إِلَى السُّجُودِ وَهُمْ سَالِمُونَ (43) Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик ўраб олган. Ва дарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар |
فَذَرْنِي وَمَن يُكَذِّبُ بِهَٰذَا الْحَدِيثِ ۖ سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ (44) Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Менинг Ўзимга қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз |
وَأُمْلِي لَهُمْ ۚ إِنَّ كَيْدِي مَتِينٌ (45) Ва уларга муҳлат бераман. Албатта, Менинг ҳийлам метиндир |
أَمْ تَسْأَلُهُمْ أَجْرًا فَهُم مِّن مَّغْرَمٍ مُّثْقَلُونَ (46) Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсан-у, улар қарзга ботиб қолдиларми |
أَمْ عِندَهُمُ الْغَيْبُ فَهُمْ يَكْتُبُونَ (47) Ёки ҳузурларида ғойиб илми бор-у, улар ёзиб оладиларми |
فَاصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ وَلَا تَكُن كَصَاحِبِ الْحُوتِ إِذْ نَادَىٰ وَهُوَ مَكْظُومٌ (48) Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳибига ўхшама |
لَّوْلَا أَن تَدَارَكَهُ نِعْمَةٌ مِّن رَّبِّهِ لَنُبِذَ بِالْعَرَاءِ وَهُوَ مَذْمُومٌ (49) Агар уни Роббисининг неъмати топмаганда, очиқ саҳро жойга, мазамматга қолган ҳолда ташланган бўларди |
فَاجْتَبَاهُ رَبُّهُ فَجَعَلَهُ مِنَ الصَّالِحِينَ (50) Бас, уни Роббиси танлаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди |
وَإِن يَكَادُ الَّذِينَ كَفَرُوا لَيُزْلِقُونَكَ بِأَبْصَارِهِمْ لَمَّا سَمِعُوا الذِّكْرَ وَيَقُولُونَ إِنَّهُ لَمَجْنُونٌ (51) Ва кофирлар зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлдилар ва, албатта, у жиннидур, дерлар |
وَمَا هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ لِّلْعَالَمِينَ (52) Ҳолбуки, у бутун оламларга эслатмадан ўзга нарса эмас |