Quran with Uzbek translation - Surah Al-Fath ayat 3 - الفَتح - Page - Juz 26
﴿وَيَنصُرَكَ ٱللَّهُ نَصۡرًا عَزِيزًا ﴾
[الفَتح: 3]
﴿وينصرك الله نصرا عزيزا﴾ [الفَتح: 3]
Alauddin Mansour ҳамда Аллоҳ сизга қудратли ёрдам бериши учун (сизга очиқ фатҳ ато этдик) |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Ва Аллоҳ сенга иззатли нусрат бериши учун. («Иззатли» деганимиз-устидан ҳеч ким ғолиб кела олмайдиган, дегани. Яъни, Аллоҳ Пайғамбаримиз алайҳиссаломга шундай иззатли ёрдам берадики, ундан ҳеч ким ва ҳеч нарса ғолиб кела олмайди. Юқоридаги оятларда зикр этилган улуғ илоҳий марҳаматлар: равшан фатҳ, аввалу охир гуноҳларнинг мағфират қилиниши, Аллоҳ неъматларининг батамом қилиб берилиши, сироти мустақимга ҳидоят қилиниши ва иззатли нусрат берилиши- ҳамма-ҳаммаси Ҳудайбия сулҳнинг очиқ-аниқ фатҳ бўлишига боғланмоқда. Нима сабабдан шунча нарса сулҳга боғланяпти? Негаки Пайғамбаримиз алайҳиссалом сулҳни Байтуллоҳни улуғлаганликларидан туздилар, натижада Аллоҳ у зотни мазкур иш билан мукофатлади) |