Quran with Uzbek translation - Surah Yunus ayat 25 - يُونس - Page - Juz 11
﴿وَٱللَّهُ يَدۡعُوٓاْ إِلَىٰ دَارِ ٱلسَّلَٰمِ وَيَهۡدِي مَن يَشَآءُ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ ﴾
[يُونس: 25]
﴿والله يدعو إلى دار السلام ويهدي من يشاء إلى صراط مستقيم﴾ [يُونس: 25]
Alauddin Mansour Аллоҳ тинчлик диёри — жаннатга даъват қилур ва Ўзи хоҳлаган зотларни Тўғри Йўлга ҳидоят қилур |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Аллоҳ тинчлик диёрига даъват қиладир ва Ўзи хоҳлаганларни сироти мустақимга ҳидоят қиладир. (Аллоҳ бандаларини икки дунёда ҳам саодатли бўлишларини хоҳлайди. Уларни тинчлик диёрида, омонликда, бахт-саодат ва фароғатда бўлишга чақиради. Кимки Аллоҳнинг чақириғига лаббай деб жавоб берса, унинг айтганларини қилса, барча яхшиликларга етишади. Тўғри йўлда–сироти мустақимда барқарор туради. Доимо яхшиликларга соҳиб бўлади) |