Quran with Uzbek translation - Surah Al-Baqarah ayat 252 - البَقَرَة - Page - Juz 2
﴿تِلۡكَ ءَايَٰتُ ٱللَّهِ نَتۡلُوهَا عَلَيۡكَ بِٱلۡحَقِّۚ وَإِنَّكَ لَمِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ ﴾
[البَقَرَة: 252]
﴿تلك آيات الله نتلوها عليك بالحق وإنك لمن المرسلين﴾ [البَقَرَة: 252]
Alauddin Mansour (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни Сизга ҳаққирост тиловат қилмоқдамиз. Ва Сиз, шак-шубҳасиз, пайғамбарлардандирсиз |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Ва, албатта, сен Пайғамбарлардандирсан. («Булар»-мингларча одамларни ўлдириш ва тирилтириш, тобутни фаришталар кўтариб келиши, оз сонли мўминларнинг кўп сонли кофирларнинг устидан ғолиб келиши ҳақидаги хабарларни ўз ичига олган оятлардир. Уларни Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига ҳақ ила ҳикоя қилиб бермоқда. «Ҳақ билан» дегани–қандай бўлган бўлса, шундай, воқеъликдаги ҳодисанинг ўзини айтиб бермоқда, деганидир) |