Quran with Uzbek translation - Surah Al-Ma’idah ayat 19 - المَائدة - Page - Juz 6
﴿يَٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ قَدۡ جَآءَكُمۡ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمۡ عَلَىٰ فَتۡرَةٖ مِّنَ ٱلرُّسُلِ أَن تَقُولُواْ مَا جَآءَنَا مِنۢ بَشِيرٖ وَلَا نَذِيرٖۖ فَقَدۡ جَآءَكُم بَشِيرٞ وَنَذِيرٞۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ ﴾
[المَائدة: 19]
﴿ياأهل الكتاب قد جاءكم رسولنا يبين لكم على فترة من الرسل أن﴾ [المَائدة: 19]
Alauddin Mansour Эй аҳли китоб, мана, элчимиз (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) аввалги пайғамбарлардан анча замон ўтиб: «Бизга на бирон (жаннат ҳақида) хушхабар бергувчи ва на бирон (дўзах азобидан) қўрқитгувчи келмаган», демасликларингиз учун сизларга дин ҳукмларини баён қилган ҳолда келди. Мана, сизларга хушхабар бергувчи ва (дўзахдан) қўрқитгувчи бўлган зот келди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизларга Пайғамбарлардан бўш даврда (динни) баён қилади. Бизга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келмаган, демаслигингиз учун. Бас, батаҳқиқ, сизларга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келди. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. (Биз «бўш давр» деб таржима қилган сўз Қуръони Карим матнида «фатратин» дейилган. Бу сўз луғатда, сукунат, бўшлик, кесилиш ва заифлик маъноларини англатади. Шариатда бир Пайғамбар билан иккинчисининг орасидаги Пайғамбарсиз ўтган вақтга «фатиратун»–бўш давр дейилади. Маълумки, Ийсо алайҳиссаломнинг Пайғамбарликларидан сўнг Муҳаммад (с. а. в.) келгунларига қадар орадан олти юз йил ўтган |