×

Агар Қуръон ила тоғлар жилдириладиган, ер парчаланадиган ёки ўликлар тилга киритиладиган бўлганида 13:31 Uzbek translation

Quran infoUzbekSurah Ar-Ra‘d ⮕ (13:31) ayat 31 in Uzbek

13:31 Surah Ar-Ra‘d ayat 31 in Uzbek (الأوزبكية)

Quran with Uzbek translation - Surah Ar-Ra‘d ayat 31 - الرَّعد - Page - Juz 13

﴿وَلَوۡ أَنَّ قُرۡءَانٗا سُيِّرَتۡ بِهِ ٱلۡجِبَالُ أَوۡ قُطِّعَتۡ بِهِ ٱلۡأَرۡضُ أَوۡ كُلِّمَ بِهِ ٱلۡمَوۡتَىٰۗ بَل لِّلَّهِ ٱلۡأَمۡرُ جَمِيعًاۗ أَفَلَمۡ يَاْيۡـَٔسِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَن لَّوۡ يَشَآءُ ٱللَّهُ لَهَدَى ٱلنَّاسَ جَمِيعٗاۗ وَلَا يَزَالُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ تُصِيبُهُم بِمَا صَنَعُواْ قَارِعَةٌ أَوۡ تَحُلُّ قَرِيبٗا مِّن دَارِهِمۡ حَتَّىٰ يَأۡتِيَ وَعۡدُ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُخۡلِفُ ٱلۡمِيعَادَ ﴾
[الرَّعد: 31]

Агар Қуръон ила тоғлар жилдириладиган, ер парчаланадиган ёки ўликлар тилга киритиладиган бўлганида (имкони бор эди). Аммо, ишнинг барчаси Аллоҳга хосдир. Иймон келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳласа, одамларнинг ҳаммасини ҳидоят қила олишини билмадиларми? Куфр келтирганларга, то Аллоҳнинг ваъдаси келгунча, ўз ишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусийбатлар етар ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас

❮ Previous Next ❯

ترجمة: ولو أن قرآنا سيرت به الجبال أو قطعت به الأرض أو كلم, باللغة الأوزبكية

﴿ولو أن قرآنا سيرت به الجبال أو قطعت به الأرض أو كلم﴾ [الرَّعد: 31]

Alauddin Mansour
Агар бир Қуръон бўлиб, унинг ёрдами билан тоғлар жойидан жилдирилса, ё унинг ёрдами билан Ер ёрилиб (дарёлар пайдо қилинса, ёки унинг ёрдами билан ўликлар тилга киритилса ҳам (кофир бўлган кимсалар иймон келтирмайдилар). Йўқ, барча иш ёлғиз Аллоҳнинг (илкидадир. Яъни, Аллоҳ хоҳласа иймон келтирадилар, агар У зот хоҳламас экан, барча талаблари бажо қилинганида ҳам улар иймон келтирмайдилар). Иймон келтирган кишилар агар Аллоҳ хоҳласа, шак-шубҳасиз, (бирон мўъжиза нозил қилмасданоқ) барча одамларни ҳидоят қилишини (бу Аллоҳ учун ҳеч нарса эмаслигини) билмадиларми? (Лекин Аллоҳнинг Ўзигина биладиган ҳикмат сабабли У зот ҳидоят йўлига юриш ё юрмасликни бандаларининг ихтиёрига ташлаб қўйгандир). То Аллоҳнинг ваъдаси келгунича (яъни, Макка мусулмонлар тарафидан фатҳ қилингунча ҳам) куфр йўлини тутган кимсаларга ўзларининг қилган қилиқлари сабабли мудом турли офат-балолар етар ёки уларнинг диёрларига яқин жойларга (кулфат) тушиб (уларни безовта, беҳаловат қилур). Албатта, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Агар Қуръон ила тоғлар жилдириладиган, ер парчаланадиган ёки ўликлар тилга киритиладиган бўлганида (имкони бор эди). Аммо ишнинг барчаси Аллоҳга хосдир. Иймон келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳласа, одамларнинг ҳаммасини ҳидоят қила олишини билмадиларми? Куфр келтирганларга то Аллоҳнинг ваъдаси келгунча ўз ишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас. (Қуръоннинг иши ҳам Аллоҳга хосдир. Аллоҳ Қуръонни одамларга хитоб этиш учун, уларнинг қалбларига таъсир ўтказиш учун нозил этди. Бу билан эса, тоғларни жойидан жилдиришдан, ерни парчалашдан ёки ўликларни тилга киритишдан кўра улканроқ ишлар қилинди. Бутун дунё халқларининг тарихи жойидан жилдирилди, қалбларидаги, фикрлардаги тошлар, музлар парчаланди ва халқларнинг руҳига жон кирди)
❮ Previous Next ❯

Verse in more languages

Transliteration Bangla Bosnian German English Persian French Hindi Indonesian Kazakh Dutch Russian Spanish Turkish Urdu Uzbek