×

Аллоҳ ҳеч нарсага қодир бўлмайдиган мамлук — қул билан Биз уни яхши 16:75 Uzbek translation

Quran infoUzbekSurah An-Nahl ⮕ (16:75) ayat 75 in Uzbek

16:75 Surah An-Nahl ayat 75 in Uzbek (الأوزبكية)

Quran with Uzbek translation - Surah An-Nahl ayat 75 - النَّحل - Page - Juz 14

﴿۞ ضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلًا عَبۡدٗا مَّمۡلُوكٗا لَّا يَقۡدِرُ عَلَىٰ شَيۡءٖ وَمَن رَّزَقۡنَٰهُ مِنَّا رِزۡقًا حَسَنٗا فَهُوَ يُنفِقُ مِنۡهُ سِرّٗا وَجَهۡرًاۖ هَلۡ يَسۡتَوُۥنَۚ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ ﴾
[النَّحل: 75]

Аллоҳ ҳеч нарсага қодир бўлмайдиган мамлук — қул билан Биз уни яхши ризқ ила ризқлантирган ва ўшандан махфий ва ошкора инфоқ қиладиган кимсани мисол келтиради. Улар тенг бўлурларми? Ҳамду сано Аллоҳгадир. Лекин кўплари билмаслар

❮ Previous Next ❯

ترجمة: ضرب الله مثلا عبدا مملوكا لا يقدر على شيء ومن رزقناه منا, باللغة الأوزبكية

﴿ضرب الله مثلا عبدا مملوكا لا يقدر على شيء ومن رزقناه منا﴾ [النَّحل: 75]

Alauddin Mansour
Аллоҳ бундоқ бир мисол келтирур: ҳеч нарсага кучи етмайдиган эгалик (бировга қарам) қул билан Биз Ўз тарафимиздан чиройли мўл ризқ бериб, ўша ризқдан яширин ё ошкора инфоқ-эҳсон қилаётган (эркин) бир киши баробар бўлурми? (Бас, нега мушриклар қулга ўхшаган жонсиз бутларни бутун коинотнинг эгаси бўлган ва уни Ўзи хоҳлаганидек тасарруф қиладиган Аллоҳ таолога тенг шерик деб биладилар?!) Ҳамду сано Аллоҳникидир (яъни, Ўша зотгина ҳамду санога ва маъбудликка лойиқдир). Лекин уларнинг кўплари (буни) билмайдилар
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Аллоҳ ҳеч нарсага қодир бўлмайдиган мамлук-қул билан Биз уни яхши ризқ ила ризқлантирган ва ўшандан махфий ва ошкоро инфоқ қиладиган кимсани зарбул масал қиладир. Улар тенг бўладиларми? Ҳамду сано Аллоҳгадир. Лекин кўплари билмаслар. (Ушбу мисол ояти карима нозил бўлган жойдаги араб жоҳилий жамияти воқеълигидан олингандир. Исломни инкор этиб, Аллоҳга ширк келтираётганларнинг бошлиқлари Қурайшнинг зодагон-бойлари эди. У даврдаги бойларнинг мамлук-қуллари бор эди. Бу қуллар эгасига мулк, ўзлари ҳеч нарсага ҳақсиз бир жонзот эди. Кўп ризқу рўзга эга бўлиб, ҳаммага хайру эҳсон қилаётган хўжайин билан унинг ҳеч нарсаси йўқ мамлук қули тенг бўладими? Албатта, тенг эмаслар. Демак, ҳамманинг холиқи ва розиқи Аллоҳ таоло билан ҳеч нарсага қодир бўлмаган, мушриклар ибодат қилаётган бутлар ҳам тенг бўла олмайдилар)
❮ Previous Next ❯

Verse in more languages

Transliteration Bangla Bosnian German English Persian French Hindi Indonesian Kazakh Dutch Russian Spanish Turkish Urdu Uzbek