Quran with Uzbek translation - Surah Al-‘Ankabut ayat 30 - العَنكبُوت - Page - Juz 20
﴿قَالَ رَبِّ ٱنصُرۡنِي عَلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡمُفۡسِدِينَ ﴾
[العَنكبُوت: 30]
﴿قال رب انصرني على القوم المفسدين﴾ [العَنكبُوت: 30]
Alauddin Mansour (Шунда) у айтди: «Парвардигорим, бу бузғунчи қавм устига Ўзинг мени ғолиб қил» |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf У: «Эй Роббим, менга бузғунчи қавмларга қарши Ўзинг нусрат бер», деди. (Бу бузғунчи қавмга ҳеч қандай насиҳат, даъват фойда бермади. Энди, уларга қарши Аллоҳнинг Ўзи нусрат бермаса, бошқа илож йўқ эди. Аллоҳ Лут алайҳиссаломнинг бу дуоларини қабул этди. Фоҳишачи қавмни ҳалок қилиш учун фаришталарни юборди. Ўша фаришталарга йўл-йўлакай Иброҳимга алайҳиссалом фарзанд кўришлари ҳақидаги башорат-хушхабарни етказиш ҳам топширилган эди. Шу мақсад ила улар аввал Иброҳим алайҳиссалом ҳузурларига келдилар) |