Quran with Uzbek translation - Surah Al-hadid ayat 17 - الحدِيد - Page - Juz 27
﴿ٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يُحۡيِ ٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ مَوۡتِهَاۚ قَدۡ بَيَّنَّا لَكُمُ ٱلۡأٓيَٰتِ لَعَلَّكُمۡ تَعۡقِلُونَ ﴾
[الحدِيد: 17]
﴿اعلموا أن الله يحيي الأرض بعد موتها قد بينا لكم الآيات لعلكم﴾ [الحدِيد: 17]
Alauddin Mansour (Эй мўминлар), билингларки, албатта Аллоҳ ўлган Ерни тирилтирур (яъни, Аллоҳ қуриб-қақшаб ётган Ерни ёмғир билан «тирилтиргани» каби сизларнинг дилларингизни ҳам Аллоҳнинг зикри ва Қуръон тиловати билан юмшатур). Мана Биз ақл юргизишларингиз учун сизларга (Ўз қудрати илоҳийямизга далолат қиладиган) оятларни батафсил баён қилдик |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Билингларки, албатта Аллоҳ ўлик ерни тирилтирур. Дарҳақиқат, сизларга оятларни баён қилдик, шоядки ақл юритсангизлар |