Quran with Uzbek translation - Surah Yunus ayat 86 - يُونس - Page - Juz 11
﴿وَنَجِّنَا بِرَحۡمَتِكَ مِنَ ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡكَٰفِرِينَ ﴾
[يُونس: 86]
﴿ونجنا برحمتك من القوم الكافرين﴾ [يُونس: 86]
Alauddin Mansour Ва Ўзинг раҳм айлаб бизларни бу кофир қавмдан қутқар» |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Ва Ўз раҳматинг ила бизга кофир қавмлардан нажот бергин», дедилар. (Арабчада «фитна» сўзи синов маъносини англатади. Жумладан, темирни ўтга солиб синаб кўришни ҳам фитна дейишади. Шунингдек, фитна сўзи «алдов» ва «адашув» маъносини ҳам англатади. Ушбу оятда эса, мўминлар Аллоҳдан золим қавмларни улар устидан ғолиб қилиб қўймасликни сўрашмоқда. Чунки бу иш фитнага сабаб бўлиши мумкин. Мўминлар, уларнинг ишлари тўғри экан-да, бўлмаса нима учун бизга ғолиб келишади, деган хаёлга боришлари мумкин. Бу эса, катта фитнадир. Аслида, Аллоҳ кофирларни билдирмай олиш учун аввал уларга зоҳиран ғалаба бериб ҳам туриши мумкин. Аммо бу мўминлар гуруҳи шуни ҳам хоҳламаяптилар) |