Quran with Uzbek translation - Surah Ibrahim ayat 11 - إبراهِيم - Page - Juz 13
﴿قَالَتۡ لَهُمۡ رُسُلُهُمۡ إِن نَّحۡنُ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُكُمۡ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ يَمُنُّ عَلَىٰ مَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦۖ وَمَا كَانَ لَنَآ أَن نَّأۡتِيَكُم بِسُلۡطَٰنٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۚ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ﴾
[إبراهِيم: 11]
﴿قالت لهم رسلهم إن نحن إلا بشر مثلكم ولكن الله يمن على﴾ [إبراهِيم: 11]
Alauddin Mansour Пайғамбарлари уларга айтдилар: «(Ҳа), биз ҳам худди сизларга ўхшаган одамлармиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандаларига (пайғамбарлик) инъом қилур. Биз сизларга бирон ҳужжат келтира олмаймиз, магар Аллоҳнинг изни-иродаси билангина (келтиришимиз мумкин). Иймон келтирган кишилар ёлғиз Аллоҳгагина таваккул қилсинлар |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Пайғамбарлари уларга: «Биз сизга ўхшаш башардан ўзга ҳеч нарса эмасмиз. Лекин Аллоҳ Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга (Пайғамбарлик) инъом қилур. Биз ўзимизча сизга бирор ҳужжат келтира олмаймиз, илло Аллоҳнинг изни ила. Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар. (Яъни, бу гапингиз тўғри. Биз фаришта ҳам ёки бошқа бир олий мақомли алоҳида зот ҳам эмасмиз. Бироқ бу дегани одам зотидан Пайғамбар бўлиши мумкин эмас деган гап эмас. Тўғри, биз башармиз) |