Quran with Uzbek translation - Surah Ibrahim ayat 30 - إبراهِيم - Page - Juz 13
﴿وَجَعَلُواْ لِلَّهِ أَندَادٗا لِّيُضِلُّواْ عَن سَبِيلِهِۦۗ قُلۡ تَمَتَّعُواْ فَإِنَّ مَصِيرَكُمۡ إِلَى ٱلنَّارِ ﴾
[إبراهِيم: 30]
﴿وجعلوا لله أندادا ليضلوا عن سبيله قل تمتعوا فإن مصيركم إلى النار﴾ [إبراهِيم: 30]
Alauddin Mansour Улар (одамларни) Аллоҳ йўлидан оздириш учун У зотга «тенг»ларни (ўйлаб) топдилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Фойдаланиб қолинглар! Ҳеч шубҳа йўқки, оқибат борадиган жойингиз дўзахдир» |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Улар Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун Унга тенгдошлар қилдилар. Сен уларга: «Ҳузурланиб қолинг! Бас, албатта, борадиган жойингиз дўзахдир», деб айт! (Одамларни Аллоҳнинг йўлидан адаштириб, ўзингиз айтган йўлга юргизиб, гапингизни қилдириб, ўзингизча ҳузурланяпсизми? Майли, ҳозирча ҳузурланиб тураверинг. Аммо билиб қўйингки, албатта, охир-оқибат борадиган жойингиз жаҳаннамдир) |