×

Қиёмат куни ўз гуноҳларини тўлалигича ва жаҳолат ила йўлдан адаштирганларининг гуноҳларидан кўтаришлари 16:25 Uzbek translation

Quran infoUzbekSurah An-Nahl ⮕ (16:25) ayat 25 in Uzbek

16:25 Surah An-Nahl ayat 25 in Uzbek (الأوزبكية)

Quran with Uzbek translation - Surah An-Nahl ayat 25 - النَّحل - Page - Juz 14

﴿لِيَحۡمِلُوٓاْ أَوۡزَارَهُمۡ كَامِلَةٗ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ وَمِنۡ أَوۡزَارِ ٱلَّذِينَ يُضِلُّونَهُم بِغَيۡرِ عِلۡمٍۗ أَلَا سَآءَ مَا يَزِرُونَ ﴾
[النَّحل: 25]

Қиёмат куни ўз гуноҳларини тўлалигича ва жаҳолат ила йўлдан адаштирганларининг гуноҳларидан кўтаришлари учундир. Огоҳ бўлинг! Улар кўтарган нарса қандоқ ҳам ёмон

❮ Previous Next ❯

ترجمة: ليحملوا أوزارهم كاملة يوم القيامة ومن أوزار الذين يضلونهم بغير علم ألا, باللغة الأوزبكية

﴿ليحملوا أوزارهم كاملة يوم القيامة ومن أوزار الذين يضلونهم بغير علم ألا﴾ [النَّحل: 25]

Alauddin Mansour
Улар (бу ёлғон сўзларни, бошқа одамларни йўлдан оздириш учун ва оқибатда) Қиёмат Кунида, ўзларининг барча гуноҳларига ҳамда ўзлари жаҳолат билан йўлдан оздирган кимсаларнинг гуноҳларидан ҳам (бир қисмига) жавобгар бўлиш учун (айтгандирлар). Огоҳ бўлингиз, улар жуда ёмон юкни (яъни, гуноҳларни) орқалаб олибдилар
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Қиёмат куни ўз гуноҳларини тўлалигича ва жаҳолат ила йўлдан адаштирган кишиларнинг гуноҳларидан кўтаришлари учундир. Огоҳ бўлинг! Улар кўтарган нарса қандоқ ҳам ёмон! (Мазкур кофирлар куфрлари, Қуръонга иймон келтирмай юрганлари ва одамларни Қуръондан тўсганлари учун етарли жазо оладилар. Қиёмат кунида улар ўз гуноҳларини тўлалигича кўтарадилар, яъни, шунга яраша жазога йўлиқтириладилар. Бунга қўшимча равишда, ўзлари жаҳолат ила Қуръонга қарши ташвиқот олиб бориб йўлдан адаштирган кишиларнинг гуноҳларидан баъзисини ҳам кўтарадилар. Унга яраша қўшимча жазо ҳам оладилар. Ўз гуноҳларига бошқаларнинг гуноҳларини ҳам қўшиб кўтарадилар)
❮ Previous Next ❯

Verse in more languages

Transliteration Bangla Bosnian German English Persian French Hindi Indonesian Kazakh Dutch Russian Spanish Turkish Urdu Uzbek