Quran with Uzbek translation - Surah An-Nahl ayat 38 - النَّحل - Page - Juz 14
﴿وَأَقۡسَمُواْ بِٱللَّهِ جَهۡدَ أَيۡمَٰنِهِمۡ لَا يَبۡعَثُ ٱللَّهُ مَن يَمُوتُۚ بَلَىٰ وَعۡدًا عَلَيۡهِ حَقّٗا وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ ﴾
[النَّحل: 38]
﴿وأقسموا بالله جهد أيمانهم لا يبعث الله من يموت بلى وعدا عليه﴾ [النَّحل: 38]
Alauddin Mansour Улар жон-жаҳдлари билан: «Аллоҳ ўлган кишиларни қайта тирилтирмайди», деб Аллоҳ номига қасам ичдилар. Йўқ (албатта, тирилтирур)! Бу — У зотнинг ҳақ ваъдасидир. Лекин одамларнинг кўплари (бу олам имтиҳон олами эканини, асл-абадий ҳаёт қайта тирилгандан кейин бўлишини) билмайдилар |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Улар жон-жаҳдлари билан: «Аллоҳ ўлганларни қайта тирилтирмас», деб Аллоҳ номи ила қасам ичдилар. Йўқ! Бу, У зотнинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар. (Йўқ! Эй мушриклар, сиз айтаётган гаплар бехуда гаплардир. Ўлганларни қайта тирилтириш, Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди. Ўлганларни албатта қайта тирилтиради) |