Quran with Uzbek translation - Surah Al-Qasas ayat 64 - القَصَص - Page - Juz 20
﴿وَقِيلَ ٱدۡعُواْ شُرَكَآءَكُمۡ فَدَعَوۡهُمۡ فَلَمۡ يَسۡتَجِيبُواْ لَهُمۡ وَرَأَوُاْ ٱلۡعَذَابَۚ لَوۡ أَنَّهُمۡ كَانُواْ يَهۡتَدُونَ ﴾
[القَصَص: 64]
﴿وقيل ادعوا شركاءكم فدعوهم فلم يستجيبوا لهم ورأوا العذاب لو أنهم كانوا﴾ [القَصَص: 64]
Alauddin Mansour Уларга: «Бутларингизга илтижо қилинглар, (мана энди сизларга ёрдам берсинлар)», дейилиб, уларга илтижо қилинганларида (бутлар) жавоб қилмаслар ва улар азобни кўрурлар. Агар улар ҳидоят топсалар эди (бундай азобни кўрмаган бўлур эдилар) |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Ва: «Менинг «шерик»ларимни чақиринглар», дейилур. Улар чақирадрлар. Бас, (сохта худолари) уларга жавоб бермаслар. Ва, азобни кўрурлар. Кошки, ҳидоят топган бўлганларида эди! (Қани, у дунёда ибодат қилиб юрган худоларини энди чақирсинлар, уларга ёрдам беришсин. Ҳозир ёрдам беришмаса, қачон ёрдам беришади? Мушриклар Аллоҳга шерик қилган сохта худоларини чақирадилар. «Бас, (сохта худолари) уларга жавоб бермаслар». Бу дунёда жавоб бера олмаган сохта худолар у дунёда жавоб бера билармиди? Демак, мушрикларнинг умидлари узилди. Ана шунда улар «азобни кўрурлар» |