Quran with Uzbek translation - Surah Ar-Rum ayat 46 - الرُّوم - Page - Juz 21
﴿وَمِنۡ ءَايَٰتِهِۦٓ أَن يُرۡسِلَ ٱلرِّيَاحَ مُبَشِّرَٰتٖ وَلِيُذِيقَكُم مِّن رَّحۡمَتِهِۦ وَلِتَجۡرِيَ ٱلۡفُلۡكُ بِأَمۡرِهِۦ وَلِتَبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِهِۦ وَلَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ ﴾
[الرُّوم: 46]
﴿ومن آياته أن يرسل الرياح مبشرات وليذيقكم من رحمته ولتجري الفلك بأمره﴾ [الرُّوم: 46]
Alauddin Mansour (Аллоҳнинг қудрати илоҳийясига далолат қиладиган) оятларидан (бири) (ёмғир ҳақида) хушхабар элтгувчи бўлган шамолларни юборишидир. (Аллоҳ) сизларга Ўз раҳмати-ёмғиридан тотдириш учун ва (денгиздаги) кемалар Унинг амри билан жорий бўлиши ҳамда сизлар (у кемаларда) Унинг фазлу-марҳаматидан (ризқу рўз) исташларингиз учун ва шукр қилишларингиз учун (шамолларни юборур) |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Ва Унинг оят-белгиларидан сизга Ўз раҳматидан тоттириш учун, Ўз амри ила кемаларни юрдириш учун ва Унинг фазлидан (ризқ) талаб қилишингиз учун шамолларни хушхабарчи қилиб юборишидир. Шоядки шукр қилсангиз. (Ёмғир ёғишини интиқиб кутаётган кишилар ғир этган шамолдан хурсанд бўлишади. Чунки тажрибада ёмғирдан олдин унинг шамоли келиши аниқланган. Одатда, ёмғирдан олдин эсадиган шамол ёмғирга интизор бўлиб турганлар учун хушхабарчи бўлади. Дарҳақиқат, ўша шамол бандалар Аллоҳнинг раҳматидан тотишлари учун зарур бўлган ёмғирли булутларни олиб келаётган бўлади. Ёмғир ёғади, ҳамма фойдаланади. Ризқи рўз сероб бўлади. Бандалар Аллоҳнинг раҳматидан баҳраманд бўладилар. Шунингдек, авваллари тижорат ва касб-кор учун сафарни ихтиёр этган кишилар денгиз сафарига ҳозирланиб, елканли кемаларини тайёрлаб, шамолни кутишган. Улар учун ҳам шамол хушхабарчи бўлган. Аллоҳнинг амри ила юрган кемада сафар қилиб, ҳожатларини чиқаришган, Аллоҳнинг фазлидан ризқи рўз талаб қилишган) |