Quran with Uzbek translation - Surah Fussilat ayat 40 - فُصِّلَت - Page - Juz 24
﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ يُلۡحِدُونَ فِيٓ ءَايَٰتِنَا لَا يَخۡفَوۡنَ عَلَيۡنَآۗ أَفَمَن يُلۡقَىٰ فِي ٱلنَّارِ خَيۡرٌ أَم مَّن يَأۡتِيٓ ءَامِنٗا يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۚ ٱعۡمَلُواْ مَا شِئۡتُمۡ إِنَّهُۥ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِيرٌ ﴾
[فُصِّلَت: 40]
﴿إن الذين يلحدون في آياتنا لا يخفون علينا أفمن يلقى في النار﴾ [فُصِّلَت: 40]
Alauddin Mansour Албатта Бизнинг оятларимизга эгрилик қиладиган (яъни, уларни бузмоқчи бўлган) кимсалар Бизга махфий-номаълум бўлиб қолмаслар. Ахир дўзахга ташланадиган кимса яхшироқми, ёки Қиёмат Кунига (Аллоҳнинг азобидан) хотиржам ҳолда келадиган кишими?! Ўзларингиз хоҳлаган амални қилаверинглар! Албатта У қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Албатта, оятларимиз ҳақида эгрилик қиладиганлар Бизга махфий бўлиб қолмаслар. Дўзахга ташланадиган одам яхшими ёки қиёмат куни омон ҳолида келадиган одамми?! Нимани хоҳласангиз, қилаверинг. Албатта, У зот нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир. (Бу ояти карима Қуръони Карим мўъжизаси бўлиб, Аллоҳнинг биру борлиги ва чексиз қудратига далолат қилувчи борлиқдаги оят-белгиларга нисбатан эгрилик ила муносабатда бўлган одамларнинг аҳволини баён қилади. Аллоҳнинг оятлари ҳақида эгрилик қиладиганлар қиёмат куни дўзахга, тўғрилик қиладиганлар жаннатга кирадилар. Хўш, улардан қайси бири яхши? Ҳамма нарса маълум ва очиқ-ойдин бўлди. Энди: Хоҳласангиз, қуёшга сажда қилинг. Хоҳласангиз, ойга сажда қилинг. Хоҳласангиз, Аллоҳнинг оятлари ҳақида куфр сўзлар айтинг. Ҳар бир ишингизни Аллоҳ таоло кўриб туради. Қиёматда амалингизга яраша жазолайди) |