Quran with Uzbek translation - Surah An-Nahl ayat 101 - النَّحل - Page - Juz 14
﴿وَإِذَا بَدَّلۡنَآ ءَايَةٗ مَّكَانَ ءَايَةٖ وَٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِمَا يُنَزِّلُ قَالُوٓاْ إِنَّمَآ أَنتَ مُفۡتَرِۭۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ ﴾
[النَّحل: 101]
﴿وإذا بدلنا آية مكان آية والله أعلم بما ينـزل قالوا إنما أنت﴾ [النَّحل: 101]
Alauddin Mansour Қачон Биз бир оят ўрнига бошқа бир оятни алмаштирсак — ҳолбуки, Аллоҳ Ўзи нозил қиладиган оятларни жуда яхши билгувчидир — улар (пайғамбарга): «Шак-шубҳасиз, сен ўзинг тўқиб олурсан», дейдилар! Йўқ, уларнинг кўплари билмайдилар |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Қачонки, Биз бир оят ўрнини бошқа бир оят ила алмаштирсак, –ҳолбуки, Аллоҳ нимани нозил қилишни ўзи яхши билгувчидир–улар: «Шубҳасиз, сен уйдирмачисан!» дерлар. Йўқ! Уларнинг кўплари билмаслар. (Аввалги ўрганган сураларимизда Қуръондаги баъзи оятлар кези келганда маълум сабабларга кўра насх этилиб, Аллоҳ уларнинг ҳукми ўрнига бошқа оят ила бошқа ҳукм жорий қилишини билган эдик. Ушбу оятда Қуръондаги баъзи оятларнинг насх бўлишига мушрикларнинг муносабатлари билдирилмоқда) |