Quran with Uzbek translation - Surah Al-hajj ayat 61 - الحج - Page - Juz 17
﴿ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ يُولِجُ ٱلَّيۡلَ فِي ٱلنَّهَارِ وَيُولِجُ ٱلنَّهَارَ فِي ٱلَّيۡلِ وَأَنَّ ٱللَّهَ سَمِيعُۢ بَصِيرٞ ﴾
[الحج: 61]
﴿ذلك بأن الله يولج الليل في النهار ويولج النهار في الليل وأن﴾ [الحج: 61]
Alauddin Mansour Бунга (яъни, Аллоҳ мазлумга ёрдам қила олишига) сабаб Аллоҳ кечани кундузга киритиши (яъни, кечани қисқартириб, кундузни узайтириши) ва (аскинча) кундузни эса кечага киритиши (яъни, у Ўзи хоҳлаган нарсага қодир экани) ва шак-шубҳасиз, Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчи эканлигидир |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Чунки Аллоҳ, албатта, кечани кундузга киритур ва кундузни кечага киритур. Албатта, Аллоҳ ўта эшитгувчи ва ўта кўргувчи зотдир. (Доимий сувратда кеча кундузга, кундуз кечага кириб туради. Буни Аллоҳга куфр келтириб, гердайиб юрган одамлар ҳам, бошқалари ҳам қила олмайди. Буни фақат Аллоҳ таологина қилади. Аллоҳнинг бу ишини биров тўхтата олмаганидек, у зотнинг мазлумларга нусрат беришини ҳам тўхтата олмайди) |