Quran with Uzbek translation - Surah An-Naml ayat 88 - النَّمل - Page - Juz 20
﴿وَتَرَى ٱلۡجِبَالَ تَحۡسَبُهَا جَامِدَةٗ وَهِيَ تَمُرُّ مَرَّ ٱلسَّحَابِۚ صُنۡعَ ٱللَّهِ ٱلَّذِيٓ أَتۡقَنَ كُلَّ شَيۡءٍۚ إِنَّهُۥ خَبِيرُۢ بِمَا تَفۡعَلُونَ ﴾
[النَّمل: 88]
﴿وترى الجبال تحسبها جامدة وهي تمر مر السحاب صنع الله الذي أتقن﴾ [النَّمل: 88]
Alauddin Mansour Сиз тоғларни кўриб тек қотиб турибди, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар юргандек юрарлар. (Бу) барча нарсани пухта қилган Зот — Аллоҳнинг ҳунаридир. Албатта, У Зот сизлар қилаётган (барча) ишлардан огоҳдир |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Тоғларни кўриб, қимирламай турибди деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар. Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир. Албатта, у нима қилаётганингиздан хабардордир. (Қиёмат куни шундай даҳшатлики, кўзимизга энг салобатли, виқорли, мустаҳкам бўлиб кўринадиган улуғвор тоғлар ҳам жойидан кўчиб, титилиб, булутдай сузиб юради. Уларни кўрган одам, жойида турибди, деб ўйлайди, аслида эса, улар булутдек сузиб кетаётган бўлади) |