Quran with Uzbek translation - Surah An-Nisa’ ayat 153 - النِّسَاء - Page - Juz 6
﴿يَسۡـَٔلُكَ أَهۡلُ ٱلۡكِتَٰبِ أَن تُنَزِّلَ عَلَيۡهِمۡ كِتَٰبٗا مِّنَ ٱلسَّمَآءِۚ فَقَدۡ سَأَلُواْ مُوسَىٰٓ أَكۡبَرَ مِن ذَٰلِكَ فَقَالُوٓاْ أَرِنَا ٱللَّهَ جَهۡرَةٗ فَأَخَذَتۡهُمُ ٱلصَّٰعِقَةُ بِظُلۡمِهِمۡۚ ثُمَّ ٱتَّخَذُواْ ٱلۡعِجۡلَ مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُمُ ٱلۡبَيِّنَٰتُ فَعَفَوۡنَا عَن ذَٰلِكَۚ وَءَاتَيۡنَا مُوسَىٰ سُلۡطَٰنٗا مُّبِينٗا ﴾
[النِّسَاء: 153]
﴿يسألك أهل الكتاب أن تنـزل عليهم كتابا من السماء فقد سألوا موسى﴾ [النِّسَاء: 153]
Alauddin Mansour (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), аҳли китоб сиздан кўкдан бир Китоб туширишингизни сўрайди. Мусодан бундан ҳам каттароқ нарсани сўраган эдилар: «Бизга Аллоҳни очиқ кўрсат», дейишган эди. Шунда золимликлари сабабли уларни чақмоқ урган эди. Сўнгра уларга аниқ-равшан ҳужжатлар келганидан кейин бузоқни худо қилиб олишди. Буни ҳам афв этдик ва Мусога очиқ ҳужжат ато этдик |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Аҳли китоблар сендан уларга осмондан китоб тушириб беришингни сўрарлар. Мусодан бундан ҳам катта нарсани сўраганлар–«Бизга Аллоҳни ошкора кўрсат», деганлар. Бас, зулмлари туфайли уларни чақмоқ урди. Сўнгра, уларга очиқ-ойдин баёнотлар келганидан кейин бузоқни худо қилиб олдилар. Бас, биз буни ҳам афв қилдик ва Мусога очиқ-ойдин султон бердик |