Quran with Uzbek translation - Surah An-Nisa’ ayat 155 - النِّسَاء - Page - Juz 6
﴿فَبِمَا نَقۡضِهِم مِّيثَٰقَهُمۡ وَكُفۡرِهِم بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ وَقَتۡلِهِمُ ٱلۡأَنۢبِيَآءَ بِغَيۡرِ حَقّٖ وَقَوۡلِهِمۡ قُلُوبُنَا غُلۡفُۢۚ بَلۡ طَبَعَ ٱللَّهُ عَلَيۡهَا بِكُفۡرِهِمۡ فَلَا يُؤۡمِنُونَ إِلَّا قَلِيلٗا ﴾
[النِّسَاء: 155]
﴿فبما نقضهم ميثاقهم وكفرهم بآيات الله وقتلهم الأنبياء بغير حق وقولهم قلوبنا﴾ [النِّسَاء: 155]
Alauddin Mansour Сўнгра аҳду паймонларини бузганликлари, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганликлари, пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганликлари ва: «Дилларимиз қулф», деганликлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Йўқ, (уларнинг диллари шунчаки қулфланган эмас), балки куфрлари сабабли Аллоҳ уларнинг дилларини муҳрлаб қўйгандир. Бас, камдан-камлари иймон келтирадилар |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Аҳдномаларини бузганлари, Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, Пайғамбарларни ноҳақдан ўлдирганлари, «қалбларимиз берк» деганлари учун. Йўқ! Балки куфрлари сабабли Аллоҳ қалбларига муҳр босган, озгиналаридан бошқаси иймон келтирмаслар |