×

Эй, аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У, сизга китобдан беркитиб юрган 5:15 Uzbek translation

Quran infoUzbekSurah Al-Ma’idah ⮕ (5:15) ayat 15 in Uzbek

5:15 Surah Al-Ma’idah ayat 15 in Uzbek (الأوزبكية)

Quran with Uzbek translation - Surah Al-Ma’idah ayat 15 - المَائدة - Page - Juz 6

﴿يَٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ قَدۡ جَآءَكُمۡ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمۡ كَثِيرٗا مِّمَّا كُنتُمۡ تُخۡفُونَ مِنَ ٱلۡكِتَٰبِ وَيَعۡفُواْ عَن كَثِيرٖۚ قَدۡ جَآءَكُم مِّنَ ٱللَّهِ نُورٞ وَكِتَٰبٞ مُّبِينٞ ﴾
[المَائدة: 15]

Эй, аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У, сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб берур. Кўпгинасини эса, афв қилур. Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди

❮ Previous Next ❯

ترجمة: ياأهل الكتاب قد جاءكم رسولنا يبين لكم كثيرا مما كنتم تخفون من, باللغة الأوزبكية

﴿ياأهل الكتاب قد جاءكم رسولنا يبين لكم كثيرا مما كنتم تخفون من﴾ [المَائدة: 15]

Alauddin Mansour
Эй аҳли китоб, мана, элчимиз (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) сизлар китобингиз (Таврот, Инжил) орасидан яшириб келган (у зотнинг пайғамбар бўлишлари ва яна бошқа зарур масалалар хусусидаги) кўп нарсаларни сизларга баён этган ҳолда, (фақат сизларнинг сирларингизни очиб, шарманда қилиш учунгина ишлайдиган) кўп нарсаларни тарк этган ҳолда келди. Сизларга Аллоҳ тарафидан Нур-Очиқ Китоб келди
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб беради. Кўпгинасини эса авф қилади. Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди. (Яҳудий ва насороларга бу оятда таъкидлаб айтилаётган нарса–Аллоҳнинг охирги Пайғамбарининг (с. а. в.) нафақат араб мушрикларига, балки дунёдаги бошқа барча халқларга, шу жумладан, аҳли китобларга ҳам Аллоҳ томонидан келганликларидир. Муҳаммад алайҳиссаломнинг яҳудийларга ҳам Пайғамбар бўлиб келишлари хабари Тавротда бор бўлиб, улардан аҳд олинганда, у зотга иймон келтириш аҳди ҳам олинган эди. Шунингдек, у зоти бобаракотни (с. а. в.) насороларга ҳам Пайғамбар бўлиб келишлари хабари Инжилда зикр қилинган бўлиб, Аллоҳ таоло насоролардан аҳд олган пайтида, у зот келган вақтларида иймон келтириш аҳди ҳам олинган эди. Бу оятда уларга ўша аҳдномада айтилган Пайғамбар дарҳақиқат келганлигининг хабарини бериб туриб, у зотнинг аҳли китобларга қиладиган баъзи ишлари ҳам айтилмоқда
❮ Previous Next ❯

Verse in more languages

Transliteration Bangla Bosnian German English Persian French Hindi Indonesian Kazakh Dutch Russian Spanish Turkish Urdu Uzbek