Quran with Uzbek translation - Surah Al-hadid ayat 24 - الحدِيد - Page - Juz 27
﴿ٱلَّذِينَ يَبۡخَلُونَ وَيَأۡمُرُونَ ٱلنَّاسَ بِٱلۡبُخۡلِۗ وَمَن يَتَوَلَّ فَإِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡغَنِيُّ ٱلۡحَمِيدُ ﴾
[الحدِيد: 24]
﴿الذين يبخلون ويأمرون الناس بالبخل ومن يتول فإن الله هو الغني الحميد﴾ [الحدِيد: 24]
Alauddin Mansour Улар бахиллик қиладиган ва одамларни ҳам бахил бўлишга буюрадиган-чақирадиган кимсалардир. Ким (бахиллик қилиб инфоқ-эҳсон қилишдан) юз ўгириб кетса, у ҳолда албатта Аллоҳнинг Ўзи (барча оламдан) беҳожат ва ҳамду санога лойиқ Зотдир |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Улар бахилдирлар ва кишиларни ҳам бахилликка буюрадилар. Ким юз ўгирса, бас, Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир. (Улар бахиллик қилиб, кишиларни ҳам бахилликка буюрсалар-да, Аллоҳга ҳеч зарари йўқ, чунки Аллоҳ беҳожат, бой ва мақталган зотдир) |