Quran with Uzbek translation - Surah Al-An‘am ayat 149 - الأنعَام - Page - Juz 8
﴿قُلۡ فَلِلَّهِ ٱلۡحُجَّةُ ٱلۡبَٰلِغَةُۖ فَلَوۡ شَآءَ لَهَدَىٰكُمۡ أَجۡمَعِينَ ﴾
[الأنعَام: 149]
﴿قل فلله الحجة البالغة فلو شاء لهداكم أجمعين﴾ [الأنعَام: 149]
Alauddin Mansour Айтинг: «Етук ҳужжат фақат Аллоҳнинг ҳужжатидир. Бас, агар хоҳлаганида барчангизни ҳидоят қилган бўлур эди» |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Сен: «Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир. Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди», деб айт. (Аллоҳ, шубҳасиз, бунга қодир. Мисол учун, фаришталарни шундай қилиб яратди. Улар доимо итоаткор, исёнсиз табиат соҳиби қилиб яратилдилар. Лекин одамларни хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам, ҳидоятга юрадиган қилиб яратишдан нима фойда бор? Аллоҳ таоло одамларга ҳидоят ва залолат йўлини кўрсатиб қўйди, ақл-идрок берди ва хоҳлаган йўлини танлаш ихтиёрини берди. Ана ўша ихтиёрга қараб жазо ёки мукофот олади. Мушрик ва кофирлар ана ўша ёмон–залолат йўлини танлаганлардир. Улар ўша ихтиёрлари учун жазоларини оладилар) |