Quran with Uzbek translation - Surah Al-An‘am ayat 6 - الأنعَام - Page - Juz 7
﴿أَلَمۡ يَرَوۡاْ كَمۡ أَهۡلَكۡنَا مِن قَبۡلِهِم مِّن قَرۡنٖ مَّكَّنَّٰهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ مَا لَمۡ نُمَكِّن لَّكُمۡ وَأَرۡسَلۡنَا ٱلسَّمَآءَ عَلَيۡهِم مِّدۡرَارٗا وَجَعَلۡنَا ٱلۡأَنۡهَٰرَ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهِمۡ فَأَهۡلَكۡنَٰهُم بِذُنُوبِهِمۡ وَأَنشَأۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِمۡ قَرۡنًا ءَاخَرِينَ ﴾
[الأنعَام: 6]
﴿ألم يروا كم أهلكنا من قبلهم من قرن مكناهم في الأرض ما﴾ [الأنعَام: 6]
Alauddin Mansour Улардан илгари неча асрларни (замонларни) ҳалок қилганимизни кўрмадиларми?! Уларга (яъни, ўша асрларда яшаган одамларга) Ерда сизларга бермаган жойларни берган, устларидан самони (яъни, ёмғирни) сероб қилиб юборган, остларидан дарёларни оқизиб қўйган эдик. Бас, гуноҳлари сабабли ўшаларни ҳам ҳалок қилдик ва улардан сўнг яна бошқа асрларни пайдо қилдик |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Улардан олдин қанча асрларни ҳалок қилганимизни билмасларми? Ўшаларга ер юзида сизларга бермаган имконларни берган эдик. Осмондан устларига барака ёмғири юборган ва остларидан анҳорлар оқиб турадиган қилиб қўйган эдик. Бас, гуноҳлари туфайли уларни ҳалок қилдик ва ўринларига бошқа асрларни пайдо қилдик. («Аср» сўзи юз йиллик муддатни англатишини биламиз. Бу ерда ўша муддат орасида яшаган одамлар кўзда тутилмоқда. Инсон ўзи билан ўзи овора бўлиб қолиб, ўтмишга ибрат ила назар солишни унутиб қўяди) |