×

Агар сиздан бир тоифа мен ила юборилган нарсага иймон келтирган ва бошқа 7:87 Uzbek translation

Quran infoUzbekSurah Al-A‘raf ⮕ (7:87) ayat 87 in Uzbek

7:87 Surah Al-A‘raf ayat 87 in Uzbek (الأوزبكية)

Quran with Uzbek translation - Surah Al-A‘raf ayat 87 - الأعرَاف - Page - Juz 8

﴿وَإِن كَانَ طَآئِفَةٞ مِّنكُمۡ ءَامَنُواْ بِٱلَّذِيٓ أُرۡسِلۡتُ بِهِۦ وَطَآئِفَةٞ لَّمۡ يُؤۡمِنُواْ فَٱصۡبِرُواْ حَتَّىٰ يَحۡكُمَ ٱللَّهُ بَيۡنَنَاۚ وَهُوَ خَيۡرُ ٱلۡحَٰكِمِينَ ﴾
[الأعرَاف: 87]

Агар сиздан бир тоифа мен ила юборилган нарсага иймон келтирган ва бошқа тоифа иймон келтирмаган бўлса, бас, Аллоҳ орамизда ҳукм қилгунча сабр қилинглар. У ҳукм қилувчиларнинг яхшисидир», – деди

❮ Previous Next ❯

ترجمة: وإن كان طائفة منكم آمنوا بالذي أرسلت به وطائفة لم يؤمنوا فاصبروا, باللغة الأوزبكية

﴿وإن كان طائفة منكم آمنوا بالذي أرسلت به وطائفة لم يؤمنوا فاصبروا﴾ [الأعرَاف: 87]

Alauddin Mansour
Агар сизлардан бир тоифа мен билан юборилган динга иймон келтирувчи бўлиб, бошқа бир тоифа эса иймон келтирмаса, у ҳолда то Аллоҳ ўртамизда Ўз ҳукмини чиқаргунича (яъни, ким ҳақ, ким ноҳақ эканлиги маълум бўлгунича) сабр қилингиз. У ҳукм қилгувчиларнинг яхшироғидир»
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Агар сиздан бир тоифа мен ила юборилган нарсага иймон келтирган ва бошқа тоифа иймон келтирмаган бўлса, бас, Аллоҳ орамизда ҳукм қилгунча сабр қилинглар. У ҳукм қилувчиларнинг яхшисидир», деди. (Аллоҳ таоло ушбу ояти карималарда аввало Шуайбни (а. с.) Мадянга Пайғамбар қилиб юборганини, кейин эса, у кишининг ўз қавмларига қилган пандларини келтирмоқда. Мадянликлар ҳам асли араблар бўлиб, уларнинг ерлари Ақаба қўлтиғидан Тури Синога қадар чўзилган. Шуайбнинг (а. с.) қавми кўпроқ амалий ширкка мубтало бўлганга ўхшайди. Чунки муомала ишларида Аллоҳнинг буйруғини адо этмай, бошқанинг амрини бажаришдан, ўлчов ва тарозудан уриб қолиб, бировларнинг ҳаққини ейишдан қайтаришлари шунга далолат қилмоқда. Бу ва бу каби, Аллоҳ йўриқларини четлаб, бошқа йўлга юриш Аллоҳ таоло ер юзини ислоҳ қилиб қўйганидан кейин уни бузишдан иборат эканига ишора этиб: «ва ер юзида унинг ислоҳидан кейин бузғунчилик қилманг», демоқдалар
❮ Previous Next ❯

Verse in more languages

Transliteration Bangla Bosnian German English Persian French Hindi Indonesian Kazakh Dutch Russian Spanish Turkish Urdu Uzbek