Quran with Uzbek translation - Surah Yunus ayat 35 - يُونس - Page - Juz 11
﴿قُلۡ هَلۡ مِن شُرَكَآئِكُم مَّن يَهۡدِيٓ إِلَى ٱلۡحَقِّۚ قُلِ ٱللَّهُ يَهۡدِي لِلۡحَقِّۗ أَفَمَن يَهۡدِيٓ إِلَى ٱلۡحَقِّ أَحَقُّ أَن يُتَّبَعَ أَمَّن لَّا يَهِدِّيٓ إِلَّآ أَن يُهۡدَىٰۖ فَمَا لَكُمۡ كَيۡفَ تَحۡكُمُونَ ﴾
[يُونس: 35]
﴿قل هل من شركائكم من يهدي إلى الحق قل الله يهدي للحق﴾ [يُونس: 35]
Alauddin Mansour Айтинг (сўранг): «Бутларингиз орасида ҳақ йўлга ҳидоят қила оладиган биров борми?!» Айтинг: «Аллоҳ ҳақ йўлга ҳидоят қилур. Энди ҳақ йўлга ҳидоят қиладиган зот итоат этилишга ҳақлироқми ёки (ҳеч кимни) ҳидоят қила олмайдиган, балки ўзи ҳидоятга муҳтож бўлган кимсами?! (Эй мушриклар), сизларга не бўлди — қандай ҳукм чиқармоқдасиз?!» |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Сен: «Сизнинг шерик келтираётганларингиз орасида ҳаққа ҳидоят қиладигани борми?» деб айт. Сен: «Аллоҳ ҳаққа ҳидоят қилади. Эргашишга ҳаққа ҳидоят қиладиган зот ҳақлироқми ёки ҳидоят қилмайдиган, балки ўзи ҳидоятга муҳтож кимсами? Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм қилмоқдасиз?!» деб айт |