Quran with Uzbek translation - Surah Yunus ayat 41 - يُونس - Page - Juz 11
﴿وَإِن كَذَّبُوكَ فَقُل لِّي عَمَلِي وَلَكُمۡ عَمَلُكُمۡۖ أَنتُم بَرِيٓـُٔونَ مِمَّآ أَعۡمَلُ وَأَنَا۠ بَرِيٓءٞ مِّمَّا تَعۡمَلُونَ ﴾
[يُونس: 41]
﴿وإن كذبوك فقل لي عملي ولكم عملكم أنتم بريئون مما أعمل وأنا﴾ [يُونس: 41]
Alauddin Mansour (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар улар сизни ёлғончи қилсалар, у ҳолда айтинг: «Менинг қилган амалим ўзим учун, сизларнинг амалингиз ўзингиз учундир. Сизлар менинг амалимдан поксизлар, мен эса сизлар қилаётган амалларингиздан покдирман» |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Агар улар сени ёлғончи қилсалар, сен: «Менга ўз ишим, сизларга ўз ишингиз, сизлар мен қиладиган ишдан поксизлар, мен сизлар қиладиган ишдан покман», деб айт. (Улар шунчалик далилларни кўриб-билиб, ҳақиқатни англаб етганларидан кейин ҳам иймон келтирмасалар, сени ёлғончига чиқарсалар, унда улар билан орани очиқ қилишингдан бошқа чора қолмайди. Уларга йўллар бошқа-бошқа эканини билдириб: Шу билан бирга, орада ҳеч бир алоқа қолмаганини ҳам таъкидлаш лозим) |