Quran with Uzbek translation - Surah Yusuf ayat 88 - يُوسُف - Page - Juz 13
﴿فَلَمَّا دَخَلُواْ عَلَيۡهِ قَالُواْ يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡعَزِيزُ مَسَّنَا وَأَهۡلَنَا ٱلضُّرُّ وَجِئۡنَا بِبِضَٰعَةٖ مُّزۡجَىٰةٖ فَأَوۡفِ لَنَا ٱلۡكَيۡلَ وَتَصَدَّقۡ عَلَيۡنَآۖ إِنَّ ٱللَّهَ يَجۡزِي ٱلۡمُتَصَدِّقِينَ ﴾
[يُوسُف: 88]
﴿فلما دخلوا عليه قالوا ياأيها العزيز مسنا وأهلنا الضر وجئنا ببضاعة مزجاة﴾ [يُوسُف: 88]
Alauddin Mansour (Улар оталаридан бу сўзларни эшитгач, озиқ-овқатга алмаштириш учун бор бисотларини олишиб, яна Миср томонга равона бўлишди). Энди қачонки (Мисрга етиб келиб Юсуфнинг) ҳузурига киришгач, дедилар: «Эй улуғ зот, бизни ва аҳли оилаларимизни очарчилик ушлади. Бизлар бу сафар ҳузурингга ўтмас молларни олиб келдик. Бизларга етарли ўлчовда (озиқ-овқат) бергин ва бизларга хайр-садақа қилгин. Аллоҳ, шак-шубҳасиз, (сендек) садақа бергувчи зотларга мукофотлар ато этур» |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Унинг ҳузурига кирганларида: «Эй Азиз, бизни ва аҳлимизни зарар тутди ва арзимаган сармоя келтирдик. Бас, бизга ўлчовни тўлиқ қилиб бер ва садақа ҳам бер. Аллоҳ, албатта, садақа қилувчиларни мукофотлайдир», дедилар. (Гапларидан кўриниб турибдики, уларнинг аҳволи оғир. Аввалгидек бор нарсаларини озиқ-овқатга алмаштиришга имконлари ҳам қолмаган. Олиб келган моллари жуда арзимас. Садақага муҳтожлар. Аввалги гердайишларидан асар ҳам йўқ) |