×

Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга 2:45 Uzbek translation

Quran infoUzbekSurah Al-Baqarah ⮕ (2:45) ayat 45 in Uzbek

2:45 Surah Al-Baqarah ayat 45 in Uzbek (الأوزبكية)

Quran with Uzbek translation - Surah Al-Baqarah ayat 45 - البَقَرَة - Page - Juz 1

﴿وَٱسۡتَعِينُواْ بِٱلصَّبۡرِ وَٱلصَّلَوٰةِۚ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلَّا عَلَى ٱلۡخَٰشِعِينَ ﴾
[البَقَرَة: 45]

Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир

❮ Previous Next ❯

ترجمة: واستعينوا بالصبر والصلاة وإنها لكبيرة إلا على الخاشعين, باللغة الأوزبكية

﴿واستعينوا بالصبر والصلاة وإنها لكبيرة إلا على الخاشعين﴾ [البَقَرَة: 45]

Alauddin Mansour
Сабр ва намоз ўқиш билан мадад сўранглар. Албатта у (намоз ўқиш) оғир ишдир. Магар шикастанафс зотларга (оғир эмасдир)
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир. (Биз ёрдам сўранг деб таржима қилган ибора араб тилида "истаъийну" деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашни англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу уриниш билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр ҳам, кўпчилик хаёл қилганидай салбий маънода, яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим-ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавою нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидамдир)
❮ Previous Next ❯

Verse in more languages

Transliteration Bangla Bosnian German English Persian French Hindi Indonesian Kazakh Dutch Russian Spanish Turkish Urdu Uzbek