×

Улар: «Сендан ва сен билан бўлганлардан шумландик», дедилар. У: «Шумланишингиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. 27:47 Uzbek translation

Quran infoUzbekSurah An-Naml ⮕ (27:47) ayat 47 in Uzbek

27:47 Surah An-Naml ayat 47 in Uzbek (الأوزبكية)

Quran with Uzbek translation - Surah An-Naml ayat 47 - النَّمل - Page - Juz 19

﴿قَالُواْ ٱطَّيَّرۡنَا بِكَ وَبِمَن مَّعَكَۚ قَالَ طَٰٓئِرُكُمۡ عِندَ ٱللَّهِۖ بَلۡ أَنتُمۡ قَوۡمٞ تُفۡتَنُونَ ﴾
[النَّمل: 47]

Улар: «Сендан ва сен билан бўлганлардан шумландик», дедилар. У: «Шумланишингиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Балки сизлар синалаётган қавмсиз», деди

❮ Previous Next ❯

ترجمة: قالوا اطيرنا بك وبمن معك قال طائركم عند الله بل أنتم قوم, باللغة الأوزبكية

﴿قالوا اطيرنا بك وبمن معك قال طائركم عند الله بل أنتم قوم﴾ [النَّمل: 47]

Alauddin Mansour
Улар дедилар: «Бизлар (бошимизга тушган очарчилик-қаҳатчилик) сенинг ва сен билан бирга бўлган (мўминларнинг) шумқадамлигидан деб билдик». У айтди: «Сизларнинг (бошингизга тушган) бахтсизлик Аллоҳ ҳузуридандир. Балки сизлар имтиҳон қилинаётган қавмдирсиз»
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Улар: «Сендан ва сен билан бўлганлардан шумландик», дедилар. У: «Шумланишингиз (сабаби) Аллоҳнинг ҳузуридадир. Балки сизлар синалаётган қавмсиз», деди. (Биз «шумланиш» деб таржима қилган маъно ояти карима матнида «тоир», «тоййар» каби иборалар билан келган. Бу ибора қуш, қуш учириш маъноларини беради. Ўша пайтлар мушриклар бирор иш қилмоқчи бўлсалар, қуш учириб кўрар эдилар. Агар қуш ўнг томонидан учса, хурсанд бўлар ва ўша ишни бошлар эди. Агар қуш чап томонига учса, шумқадамлик деб ўйлар, хафа бўлар, шумланар ва у ишни қилмас эди. Кейин бориб-бориб бу ибора қуш учирмаса ҳам, бирор нарсанинг шумқадамлигини англатиш учун ишлатиладиган бўлиб кетган. Самуд қавми ҳам ўзларига «Аллоҳга ибодат қилинг» шиорини олиб келган, уларни Аллоҳга истиғфор айтишга, ундан раҳматини сўрашга чақирган Пайғамбарлари Солиҳдан алайҳиссалом шумланганларини айтишди)
❮ Previous Next ❯

Verse in more languages

Transliteration Bangla Bosnian German English Persian French Hindi Indonesian Kazakh Dutch Russian Spanish Turkish Urdu Uzbek