×

Қачонки уларга бизнинг ҳузуримиздан ҳақ келганида, улар: «Унга ҳам Мусога берилган нарса 28:48 Uzbek translation

Quran infoUzbekSurah Al-Qasas ⮕ (28:48) ayat 48 in Uzbek

28:48 Surah Al-Qasas ayat 48 in Uzbek (الأوزبكية)

Quran with Uzbek translation - Surah Al-Qasas ayat 48 - القَصَص - Page - Juz 20

﴿فَلَمَّا جَآءَهُمُ ٱلۡحَقُّ مِنۡ عِندِنَا قَالُواْ لَوۡلَآ أُوتِيَ مِثۡلَ مَآ أُوتِيَ مُوسَىٰٓۚ أَوَلَمۡ يَكۡفُرُواْ بِمَآ أُوتِيَ مُوسَىٰ مِن قَبۡلُۖ قَالُواْ سِحۡرَانِ تَظَٰهَرَا وَقَالُوٓاْ إِنَّا بِكُلّٖ كَٰفِرُونَ ﴾
[القَصَص: 48]

Қачонки уларга бизнинг ҳузуримиздан ҳақ келганида, улар: «Унга ҳам Мусога берилган нарса берилса эди», дедилар. Улар илгари Мусога берилган нарсага куфр келтирмаган эдиларми?! Улар: «Икки сеҳр ўртага чиқди, бир-бирига ёрдам бермоқда, биз ҳар бирига куфр келтиргувчимиз», дедилар

❮ Previous Next ❯

ترجمة: فلما جاءهم الحق من عندنا قالوا لولا أوتي مثل ما أوتي موسى, باللغة الأوزبكية

﴿فلما جاءهم الحق من عندنا قالوا لولا أوتي مثل ما أوتي موسى﴾ [القَصَص: 48]

Alauddin Mansour
Энди қачонки уларга Бизнинг ҳузуримиздан ҳақ (пайғамбар) келгач эса, улар: «Унга (яъни, Муҳаммадга) ҳам Мусога берилган мўъжизалар берилганида эди (бизлар унга эргашган бўлардик)», дедилар. Ахир улар илгари Мусога берилган мўъжизаларга ҳам кофир бўлмаганмидилар?! Улар: «(Таврот ва Қуръон) бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган икки сеҳрдир», дедилар ва: «Бизлар (бу икки китобдан) ҳар бирига кофирдирмиз», дедилар
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Қачонки уларга Бизнинг ҳузуримиздан ҳақ келганида, улар: «Унга ҳам Мусога берилган нарса берилса эди», дедилар. Улар илгари Мусога берилган нарсага куфр келтирмаган эдиларми?! Улар: «Икки сеҳр ўртага чиқди, бир-бирига ёрдам бермоқда, биз ҳар бирига куфр келтиргувчимиз», дедилар. (Ҳа, Муҳаммаддан (с. а. в.) илгари улар Мусога алайҳиссалом тушган нарсага ҳам куфр келтирган эдилар. Энди бўлса, Муҳаммадга (с. а. в.) иймон келтирмасликларига Мусога алайҳиссалом берилган нарсага ўхшаш нарса у кишига берилмаганини сабаб турибдилар. Улар «икки сеҳр» деб Таврот билан Қуръонн назарда тутишяпти. Таврот ҳам, Қуръон ҳам сеҳрдир, улар бирга ўртага чиқиб, бир-бирига ёрдам бермоқда, биз ҳар иккисига ҳам куфр келтирувчилармиз, дейишяпти
❮ Previous Next ❯

Verse in more languages

Transliteration Bangla Bosnian German English Persian French Hindi Indonesian Kazakh Dutch Russian Spanish Turkish Urdu Uzbek