Quran with Uzbek translation - Surah Al-‘Ankabut ayat 10 - العَنكبُوت - Page - Juz 20
﴿وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَقُولُ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ فَإِذَآ أُوذِيَ فِي ٱللَّهِ جَعَلَ فِتۡنَةَ ٱلنَّاسِ كَعَذَابِ ٱللَّهِۖ وَلَئِن جَآءَ نَصۡرٞ مِّن رَّبِّكَ لَيَقُولُنَّ إِنَّا كُنَّا مَعَكُمۡۚ أَوَلَيۡسَ ٱللَّهُ بِأَعۡلَمَ بِمَا فِي صُدُورِ ٱلۡعَٰلَمِينَ ﴾
[العَنكبُوت: 10]
﴿ومن الناس من يقول آمنا بالله فإذا أوذي في الله جعل فتنة﴾ [العَنكبُوت: 10]
Alauddin Mansour Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари: «Аллоҳга иймон келтирдик», дейди-да, сўнг Аллоҳ йўлида (кофирлар томонидан бирон азият билан) озорланса, одамларнинг (бу) фитна-озорларини Аллоҳнинг азоби каби қилиб олур (яъни, ўткинчи ҳокимларнинг фитна-фасодларидан Аллоҳнинг азобидан қўрққандек қўрқиб ўз иймон-эътиқодидан кечур). Қасамки, агар Парвардигорингиз томонидан (сиз — мўминларга) ғалаба келса шак-шубҳасиз, улар: «Албатта бизлар сизлар билан бирга эдик», дерлар. Ахир Аллоҳ барча одамларнинг дилларидаги нарсаларни жуда яхши билгувчи эмасми |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Ва одамлардан, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар Роббинг томонидан нусрат келса, улар, албатта, биз сиз билан бирга эдик, дерлар. Аллоҳ оламларнинг кўксиларидаги нарсаларни ўта билгувчи зот эмасми?! (Бундай одамлар, иймон калимасини айтсак бўлди, ҳамма нарса ўз-ўзидан бўлаверади, ҳеч қандай ёмонлик етмайди, деб тасаввур қиладилар. Одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азоби деб билади. Чидай олмай, турли ҳолатларга тушади ва иймондан қайтади) |