Quran with Uzbek translation - Surah Saba’ ayat 34 - سَبإ - Page - Juz 22
﴿وَمَآ أَرۡسَلۡنَا فِي قَرۡيَةٖ مِّن نَّذِيرٍ إِلَّا قَالَ مُتۡرَفُوهَآ إِنَّا بِمَآ أُرۡسِلۡتُم بِهِۦ كَٰفِرُونَ ﴾
[سَبإ: 34]
﴿وما أرسلنا في قرية من نذير إلا قال مترفوها إنا بما أرسلتم﴾ [سَبإ: 34]
Alauddin Mansour Биз қайси бир қишлоқ-шаҳарга бирон огоҳлантиргувчи (пайғамбар) юбормайлик, албатта у жойнинг боёнлари «Аниқки, биз сизлар элчи қилиб юборилган нарсага кофирдирмиз», дедилар |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Қайсики бир шаҳар-қишлоққа огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг маишатбозлари: «Биз, албатта, сиз ила юборилган нарсага куфр келтиргувчилармиз», дедилар. (Ояти каримада биз «маишатбозлар» деб таржима қилган тоифа маишатга берилиб, барча нозу-неъматларга эга бўлиб олиб ҳукмини ўтказган, кишиларни ёмонликка бошлаган, халқнинг елкасига миниб олган шахслардир. Муҳаммад (с. а. в.) Пайғамбар бўлиб келганларида ҳам худди шундай ҳолат содир бўлди. Аҳли Макканинг маишатбоз катталари у зотга (с. а. в.) юборилган динга куфр келтирганларини эълон қилдилар. Оддий халқни ҳам у зотга (с. а. в.) эргашишдан қайтардилар. Бу иш барча замон ва маконда бўлиб келгантакрорланса, ажабланиши керак эмас |