Quran with Uzbek translation - Surah Ghafir ayat 85 - غَافِر - Page - Juz 24
﴿فَلَمۡ يَكُ يَنفَعُهُمۡ إِيمَٰنُهُمۡ لَمَّا رَأَوۡاْ بَأۡسَنَاۖ سُنَّتَ ٱللَّهِ ٱلَّتِي قَدۡ خَلَتۡ فِي عِبَادِهِۦۖ وَخَسِرَ هُنَالِكَ ٱلۡكَٰفِرُونَ ﴾
[غَافِر: 85]
﴿فلم يك ينفعهم إيمانهم لما رأوا بأسنا سنة الله التي قد خلت﴾ [غَافِر: 85]
Alauddin Mansour (Лекин) Бизнинг азобимизни кўрган вақтдаги иймонлари уларга фойда бергувчи бўлмади — (Бу) Аллоҳнинг (барча) бандалари ҳақидаги ўтган йўли — қонунидир (яъни, азоб тушган вақтида келтирилган иймоннинг фойдаси бўлмас). Ва ўшанда кофирлар зиёнкор бўлдилар |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Бизнинг азобимизни кўрганларидаги иймонлари уларга мафаат бера олмас эди. Аллоҳнинг бандаларига жорий бўлиб келган суннати шу. Ана ўшанда кофирлар зиён кўрдилар. (Аллоҳ таолонинг жорий этган суннати– қоидаси бўйича, азобни кўрганидан кейин қилинган тавба, келтирилган иймон қабул этилмас. Фурсатнинг борида иймон келтириб, амал қилиб қолиш керак) |