Quran with Uzbek translation - Surah Ash-Shura ayat 45 - الشُّوري - Page - Juz 25
﴿وَتَرَىٰهُمۡ يُعۡرَضُونَ عَلَيۡهَا خَٰشِعِينَ مِنَ ٱلذُّلِّ يَنظُرُونَ مِن طَرۡفٍ خَفِيّٖۗ وَقَالَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِنَّ ٱلۡخَٰسِرِينَ ٱلَّذِينَ خَسِرُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ وَأَهۡلِيهِمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۗ أَلَآ إِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ فِي عَذَابٖ مُّقِيمٖ ﴾
[الشُّوري: 45]
﴿وتراهم يعرضون عليها خاشعين من الذل ينظرون من طرف خفي وقال الذين﴾ [الشُّوري: 45]
Alauddin Mansour Уларнинг хорликдан эгилган ва (дўзахга) кўз қирлари билан қараган ҳолларида унга кўндаланг қилинаётганларини кўрурсиз. Иймон келтирган зотлар: «Албатта зиён кўргувчилар (гарчи дунё неъматларидан фойдаланиб ўтган бўлсалар-да) ва Қиёмат Кунида ўзларига, аҳли-оилаларига зиён қилган кимсалардир», дедилар. Огоҳ бўлингизким, у золимлар мангу азобдадирлар |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Сен уларни у(дўзах)га кўндаланг қилинаётганларида хору зор ва қўрққан ҳолларида кўз қири билан назар солаётганларини кўрурсан. Иймон келтирганлар: «Албатта, зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига ва аҳли аёлларига зиён қилганлардир» дерлар. Огоҳ бўлингким, албатта, золимлар доимий азобдадирлар. (Ҳа, кофир, золим ва осийлар дўзахга тўғри қарай олмайдилар. Балки, фақат кўз қирлари билан назар соладилар. Уларнинг бу дунёдаги гердайишларидан, шаҳдамликларидан асар ҳам қолмайди. Бирор нарсани гапира олмай қоладилар. Охиратда эркин гапира оладиганлар мўминлардир) |