Quran with Uzbek translation - Surah Ash-Shura ayat 52 - الشُّوري - Page - Juz 25
﴿وَكَذَٰلِكَ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ رُوحٗا مِّنۡ أَمۡرِنَاۚ مَا كُنتَ تَدۡرِي مَا ٱلۡكِتَٰبُ وَلَا ٱلۡإِيمَٰنُ وَلَٰكِن جَعَلۡنَٰهُ نُورٗا نَّهۡدِي بِهِۦ مَن نَّشَآءُ مِنۡ عِبَادِنَاۚ وَإِنَّكَ لَتَهۡدِيٓ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ ﴾
[الشُّوري: 52]
﴿وكذلك أوحينا إليك روحا من أمرنا ما كنت تدري ما الكتاب ولا﴾ [الشُّوري: 52]
Alauddin Mansour (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), шундай қилиб (худди аввалги пайғамбарларга ваҳий қилганимиздек) Биз Ўз амримиз билан сизга Руҳни — Қуръонни ваҳий қилдик. Сиз (пайғамбар бўлишингиздан) илгари на Китобни — Қуръонни ва на иймонни (яъни, унинг ҳақиқат-моҳиятини) билгувчи эдингиз. Лекин Биз уни (Қуръонни) бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан Ўзимиз хоҳлаган кишиларни ҳидоят Қилурмиз. Албатта сиз (ўзингизга тушган ваҳий ёрдамида) Тўғри Йўлга етаклайсиз |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок қилмас эдинг. Лекин, Биз уни бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан кимни хоҳласак ҳидоят қилурмиз. Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан. (Аллоҳ Таоло бу ояти каримада Қуръони Каримни, Муҳаммад (с. а. в)га ваҳий орқали юборган сўнгги китобини руҳ-жон, деб атамоқда. Қуръони Карим инсоният учун маънавий руҳдир |