Quran with Uzbek translation - Surah Al-Ahqaf ayat 31 - الأحقَاف - Page - Juz 26
﴿يَٰقَوۡمَنَآ أَجِيبُواْ دَاعِيَ ٱللَّهِ وَءَامِنُواْ بِهِۦ يَغۡفِرۡ لَكُم مِّن ذُنُوبِكُمۡ وَيُجِرۡكُم مِّنۡ عَذَابٍ أَلِيمٖ ﴾
[الأحقَاف: 31]
﴿ياقومنا أجيبوا داعي الله وآمنوا به يغفر لكم من ذنوبكم ويجركم من﴾ [الأحقَاف: 31]
Alauddin Mansour Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилгувчи (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг даъвати)ни қабул қилинглар ва унга иймон келтиринглар, (шунда Аллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Эй, қавмимиз, Аллоҳнинг даъватчисига жавоб беринг ва Унга иймон келтиринг: У зот сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир ва аламли азобдан сақлайдир. (Жинлар Қуръони Каримдан баъзи оятларни тинглашлари билан, уни инсу жинга юборилган илоҳий китоб эканлигини тушуниб етганлар. Шунингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни Аллоҳнинг даъватчиси эканликларини, у зотнинг чақириқларига жавоб бериш лозимлиги, Аллоҳга иймон келтириш вожиблигини ҳам англаб етганлар. Энг муҳими, охиратни, қиёмат кунини билганлар, унда аламли азоблар борлигини, Аллоҳга иймонгина у азобдан сақлаб қолиши мумкинлигини фаҳмлаганлар. Афсуски, инсонлар бу борада жинларчалик ҳам эмаслар) |