×

Уларнинг ҳаммасини тўплайдиган кунда: «Эй, жинлар жамоаси, инсдан (адаштирганларингизни) кўпайтирвордингиз?!» – дер. 6:128 Uzbek translation

Quran infoUzbekSurah Al-An‘am ⮕ (6:128) ayat 128 in Uzbek

6:128 Surah Al-An‘am ayat 128 in Uzbek (الأوزبكية)

Quran with Uzbek translation - Surah Al-An‘am ayat 128 - الأنعَام - Page - Juz 8

﴿وَيَوۡمَ يَحۡشُرُهُمۡ جَمِيعٗا يَٰمَعۡشَرَ ٱلۡجِنِّ قَدِ ٱسۡتَكۡثَرۡتُم مِّنَ ٱلۡإِنسِۖ وَقَالَ أَوۡلِيَآؤُهُم مِّنَ ٱلۡإِنسِ رَبَّنَا ٱسۡتَمۡتَعَ بَعۡضُنَا بِبَعۡضٖ وَبَلَغۡنَآ أَجَلَنَا ٱلَّذِيٓ أَجَّلۡتَ لَنَاۚ قَالَ ٱلنَّارُ مَثۡوَىٰكُمۡ خَٰلِدِينَ فِيهَآ إِلَّا مَا شَآءَ ٱللَّهُۚ إِنَّ رَبَّكَ حَكِيمٌ عَلِيمٞ ﴾
[الأنعَام: 128]

Уларнинг ҳаммасини тўплайдиган кунда: «Эй, жинлар жамоаси, инсдан (адаштирганларингизни) кўпайтирвордингиз?!» – дер. Уларнинг инсдан бўлган дўстлари: «Эй Роббимиз, биз бир-биримиздан ҳузур топдик ва бизга белгилаган ажалингга етиб келдик», – дерлар. У зот: «Қайтар жойингиз дўзахдир. Магар Аллоҳ хоҳласа (қолмайсиз)», – дер. Албатта, Роббинг ҳикматли ва билимли Зотдир

❮ Previous Next ❯

ترجمة: ويوم يحشرهم جميعا يامعشر الجن قد استكثرتم من الإنس وقال أولياؤهم من, باللغة الأوزبكية

﴿ويوم يحشرهم جميعا يامعشر الجن قد استكثرتم من الإنس وقال أولياؤهم من﴾ [الأنعَام: 128]

Alauddin Mansour
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, эсланг, Аллоҳ) уларнинг барчаларини тўплайдиган кунда: «Эй жинлар жамоаси, инсонлардан жуда кўпини (адаштирдингиз)», дер. Шунда у жинларнинг инсонлардан бўлган дўстлари: «Парвардигоро, бизлар бир-биримиздан фойдаландик ва Ўзинг биз учун белгилаб қўйган ажалимизга етиб келдик», деганларида, Аллоҳ айтур: «Жойингиз дўзахдир! Унда абадий қолурсиз, магар Аллоҳнииг хоҳиши билангина (чиқишингиз мумкин)». Албатта, Парвардигорингиз ҳикмат ва билим Соҳибидир
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Уларнинг ҳаммасини тўплайдиган кунда: «Эй жинлар жамоаси, инсдан (адаштирганларингизни) кўпайтирвордингиз?!» дейди. Уларнинг инсдан бўлган дўстлари: «Эй Роббимиз, биз бир-биримиздан ҳузур топдик ва бизга белгилаган ажалингга етиб келдик», дейдилар. У зот: «Қайтар жойингиз дўзахдир. Магар Аллоҳ хоҳласа (қолмайсиз). Албатта, Роббинг ҳикматли ва билимли зотдир. (Демак, жинлар одамларни йўлдан уриб, иғво қилиб, ёмон йўлга юргизиб ҳузур-ҳаловат олган ва роҳатланганлар. Жинлар фитнасига учиб кофир ва гуноҳкор бўлган одамлар эса, уларнинг зийнатлаб кўрсатган, ҳавою нафсни қондирувчи ишларини бажариб ҳузур қилганлар. Булар иродаси заиф, ғофил, ҳавою нафсга берилган, шаҳватпараст одамлар бўлганлар. Шайтон уларнинг ушбу заиф жойларидан тутиб, иғвосига учирган ва ўзига малай қилиб олиб, ҳар кўйга солган, бу дунёда мақсадларига эришиш йўлида улардан фойдаланиб ҳузур қилган)
❮ Previous Next ❯

Verse in more languages

Transliteration Bangla Bosnian German English Persian French Hindi Indonesian Kazakh Dutch Russian Spanish Turkish Urdu Uzbek