Quran with Uzbek translation - Surah Al-An‘am ayat 136 - الأنعَام - Page - Juz 8
﴿وَجَعَلُواْ لِلَّهِ مِمَّا ذَرَأَ مِنَ ٱلۡحَرۡثِ وَٱلۡأَنۡعَٰمِ نَصِيبٗا فَقَالُواْ هَٰذَا لِلَّهِ بِزَعۡمِهِمۡ وَهَٰذَا لِشُرَكَآئِنَاۖ فَمَا كَانَ لِشُرَكَآئِهِمۡ فَلَا يَصِلُ إِلَى ٱللَّهِۖ وَمَا كَانَ لِلَّهِ فَهُوَ يَصِلُ إِلَىٰ شُرَكَآئِهِمۡۗ سَآءَ مَا يَحۡكُمُونَ ﴾
[الأنعَام: 136]
﴿وجعلوا لله مما ذرأ من الحرث والأنعام نصيبا فقالوا هذا لله بزعمهم﴾ [الأنعَام: 136]
Alauddin Mansour (Мушриклар) Аллоҳ учун Унинг Ўзи яратган экин ва чорвалардан бир улуш ажратиб, ўзларича: «Бу Аллоҳ учун, бу (қолгани) эса бутларимиз учун», дедилар. Энди бутлари учун бўлган улуш Аллоҳ (улушига) қўшилмайди. Аллоҳ учун бўлган улуш эса бутларига қўшилаверади. Нақадар ёмон ҳукм чиқарадилар-а |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Улар Аллоҳга Унинг Ўзи яратган экинлар ва чорвалардан насиба ажратдилар ва ўзларича: «Бу Аллоҳга, бу эса бутларимизга», дедилар. Бас, бутларига бўлган нарса Аллоҳга етмас. Аллоҳга бўлган нарса эса, бутларига етадир. Чиқарган ҳукмлари қандай ҳам ёмон-а?! (Араб мушриклари экинлардан, чорва ҳайвонларидан Аллоҳга насиба ажратиш одатлари бор эди. Шу билан бирга, бутларига ҳам ўша экинлардан ва чорва ҳайвонларидан насиба ажратар эдилар. Агар Аллоҳга ажратган нарсалари бутларига ажратган нарсаларига қўшилиб кетса, майли, деб қўяр эдилар. Аммо бутларига ажратган насибадан Аллоҳга ажратилганига қўшилиб кетса, Аллоҳ бунга муҳтож эмас, деб қайтариб олишарди. Бу иш аслида мантиқсиз, қўполроқ қилиб айтадиган бўлсак, ахмоқона иш эди) |