Quran with Uzbek translation - Surah Al-An‘am ayat 157 - الأنعَام - Page - Juz 8
﴿أَوۡ تَقُولُواْ لَوۡ أَنَّآ أُنزِلَ عَلَيۡنَا ٱلۡكِتَٰبُ لَكُنَّآ أَهۡدَىٰ مِنۡهُمۡۚ فَقَدۡ جَآءَكُم بَيِّنَةٞ مِّن رَّبِّكُمۡ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٞۚ فَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّن كَذَّبَ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ وَصَدَفَ عَنۡهَاۗ سَنَجۡزِي ٱلَّذِينَ يَصۡدِفُونَ عَنۡ ءَايَٰتِنَا سُوٓءَ ٱلۡعَذَابِ بِمَا كَانُواْ يَصۡدِفُونَ ﴾
[الأنعَام: 157]
﴿أو تقولوا لو أنا أنـزل علينا الكتاب لكنا أهدى منهم فقد جاءكم﴾ [الأنعَام: 157]
Alauddin Mansour Ёки: «Агар бизга китоб нозил қилинганида, улардан тўғрироқ йўлда бўлур эдик», демасларингиз учун (сизларга бу Қуръонни нозил қилдик). Энди сизларга Парвардигорингиздан ҳужжат, ҳидоят ва раҳмат келди. Бас, Аллоҳнинг оятларини ёлғон деган ва улардан юз ўгирган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Яқинда оятларимиздан юз ўгирган кимсаларни юз ўгирувчи бўлганлари сабабли ёмон азоб билан жазолагаймиз |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Ёки «Агар бизга китоб туширилганда, улардан кўра ҳидоятлироқ бўлар эдик», демасликларингиз учун, батаҳқиқки, сизга Роббингиздан очиқ ҳужжат, ҳидоят ва раҳмат келди. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган ва улардан юз ўгирган кимсадан ҳам золимроқ шахс борми? Тезда оятларимиздан юз ўгирганларни юз ўгирганлари туфайли ёмон азоб ила жазолармиз |