Quran with Uzbek translation - Surah Al-A‘raf ayat 53 - الأعرَاف - Page - Juz 8
﴿هَلۡ يَنظُرُونَ إِلَّا تَأۡوِيلَهُۥۚ يَوۡمَ يَأۡتِي تَأۡوِيلُهُۥ يَقُولُ ٱلَّذِينَ نَسُوهُ مِن قَبۡلُ قَدۡ جَآءَتۡ رُسُلُ رَبِّنَا بِٱلۡحَقِّ فَهَل لَّنَا مِن شُفَعَآءَ فَيَشۡفَعُواْ لَنَآ أَوۡ نُرَدُّ فَنَعۡمَلَ غَيۡرَ ٱلَّذِي كُنَّا نَعۡمَلُۚ قَدۡ خَسِرُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ وَضَلَّ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَفۡتَرُونَ ﴾
[الأعرَاف: 53]
﴿هل ينظرون إلا تأويله يوم يأتي تأويله يقول الذين نسوه من قبل﴾ [الأعرَاف: 53]
Alauddin Mansour Улар эса (бу Китобнинг) таъвийл-оқибатини (яъни, ундаги оятлар ҳақ эканлиги исботланишини) кутадилар, холос. Унинг таъвийли келадиган Кунда илгари уни унутган (яъни, ундан юз ўгирган) кимсалар: «Парвардигоримизнинг пайғамбарлари ҳақ динни келтирган эканлар, энди бизни оқлайдиган оқловчилар бормикан ёки қилиб ўтган (ёмон) ишларимиздан бошқа (эзгу) амалларни қилиш учун (яна дунёга) қайтарилармиканмиз», деб қоладилар. Улар ҳақиқатан, ўзларига зиён қилдилар ва ўзлари тўқиб олган бутлари улардан ғойиб бўлди |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Улар унинг таъвилини–оқибатини кутмоқдалар, холос. Унинг таъвили келган кунда илгари уни унутганлар: «Роббимизнинг Пайғамбарлари ҳақ ила келган эканлар. Энди бизга шафоат қилувчилар борми, шафоат қилсалар ёки ортга қайтарилсагу қилган амалларимиздан бошқача амалларни қилсак», дерлар. Батаҳқиқ, улар ўзларига зиён қилдилар ва тўқиб олган нарсалари улардан ғойиб бўлди. ( Қиёматда шафоат қилгувчиларнинг улуғи ва ишончлиси Муҳаммад (с. а. в.) эдилар. Аммо кофирлар у Зотга бу дунёда иймон келтирмадилар. У кишининг (с. а. в.) шафоатларидан умид қила олмайдилар. Қиёматда шафоат қилувчиларнинг яна бири Қуръони Карим эди. Аммо кофирлар унга ҳам иймон келтирмадилар. Демак, Қуръони Каримнинг шафоатидан ҳам умид қила олмайдилар. Қиёматда шафоат қилувчи воситалардан бири иймон эди, иймонлари йўқ. Имкони бўлса эди, улар бу дунёга қайтиб, аввал қилган гуноҳларини такрорламай, иймон ва ихлос билан яшашга жон деб кўнардилар. Балки бирдан-бир орзулари шудир. Аммо бунинг сира ҳам иложи йўқ |