Quran with Uzbek translation - Surah Ar-Ra‘d ayat 33 - الرَّعد - Page - Juz 13
﴿أَفَمَنۡ هُوَ قَآئِمٌ عَلَىٰ كُلِّ نَفۡسِۭ بِمَا كَسَبَتۡۗ وَجَعَلُواْ لِلَّهِ شُرَكَآءَ قُلۡ سَمُّوهُمۡۚ أَمۡ تُنَبِّـُٔونَهُۥ بِمَا لَا يَعۡلَمُ فِي ٱلۡأَرۡضِ أَم بِظَٰهِرٖ مِّنَ ٱلۡقَوۡلِۗ بَلۡ زُيِّنَ لِلَّذِينَ كَفَرُواْ مَكۡرُهُمۡ وَصُدُّواْ عَنِ ٱلسَّبِيلِۗ وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِنۡ هَادٖ ﴾
[الرَّعد: 33]
﴿أفمن هو قائم على كل نفس بما كسبت وجعلوا لله شركاء قل﴾ [الرَّعد: 33]
Alauddin Mansour Ҳар бир жоннинг қилган амали устидан (кузатиб) тургувчи Зот ҳеч нарсани кўрмайдиган, эшитмайдиган жонсиз бутларга ўхшайдими?» Улар (турли маҳлуқларни) Аллоҳга шерик қилиб олдилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга) айтинг: «У бутларингизнинг номларини (ва уларнинг қўлларидан келадиган ишларини) айтинглар-чи? Балки (Аллоҳга) Ер юзидаги билмайдиган бирон нарсасининг хабарини берарсизлар?! Ёки фақат юзаки гап билан (яъни, ҳеч қандай иш-амал қўлидан келмайдиган жонсиз нарсаларни қуруқ сўзларга ишониб худо деб сиғиниб юрибсизларми?») Йўқ. Куфр йўлини тутган кимсаларга ўзларининг макр-алдовлари чиройли кўрасатилди ва улар ҳақиқат йўлидан тўсилдилар. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Ҳар бир жоннинг қилган касби устидан турувчи зот ким? Аллоҳга ширк келтирдилар. Сен: «Уларнинг номларини айтинг. Ёки Унга ер юзида У билмайдиган нарсанинг хабарини берасизларми? Балки, юзаки гапдир», дегин. Йўқ, куфр келтирганларга макрлари зийнатлаб кўрсатилди ва улар йўлдан тўсилдилар. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳеч бир ҳидоятчи бўлмас. (Демак, гап бошқа ёқда экан. Кофирларнинг дину диёнатга қарши қилаётган макр-ҳийлалари уларга зийнатлаб кўрсатилибди. Улар, бу қилаётган ишимиз тўғри ва гўзалдир, деб ўйладилар. Макр-ҳийлаларида давом этавердилар. Оқибатда эса, Аллоҳнинг йўлидан тўсилдилар. Залолатга кетдилар) |