Quran with Uzbek translation - Surah Ibrahim ayat 3 - إبراهِيم - Page - Juz 13
﴿ٱلَّذِينَ يَسۡتَحِبُّونَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا عَلَى ٱلۡأٓخِرَةِ وَيَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ وَيَبۡغُونَهَا عِوَجًاۚ أُوْلَٰٓئِكَ فِي ضَلَٰلِۭ بَعِيدٖ ﴾
[إبراهِيم: 3]
﴿الذين يستحبون الحياة الدنيا على الآخرة ويصدون عن سبيل الله ويبغونها عوجا﴾ [إبراهِيم: 3]
Alauddin Mansour Улар ҳаёти дунёни Охиратдан афзал биладиган, (одамларни) Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган ва уни (эгишни-бузишни истайдиган) кимсалардир. Улар (ҳақ йўлдан) йироқ бўлган гумроҳликдадирлар |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Улар бу дунё ҳаётини охиратдан афзал кўрадиганлар, Аллоҳнинг йўлидан тўсадиганлар ва у(йўл)нинг эгри бўлишини хоҳлайдиганлардир. Ана ўшалар йироқ адашувдадирлар. (Қаттиқ азобдан ҳолига вой бўладиган кофирларнинг шундай ҳолатга тушишининг сабаблари ушбу оятда келтирилади. Улар дунёни охиратдан устун қўйганлари учун иймон йўлига юра олмайдилар. Фақат бу дунёни кўзлаган одам беш кунлик ҳаётида кўпроқ матоҳга эришиш учун ўлиб-тирилади. Ҳаром-харишга қўл уради. Одамларнинг ҳаққини ейдии Одамларга зулм, хиёнат қилади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с. а. в.): «Дунёнинг муҳаббати ҳар бир хатонинг бошидир», деганлар |