Quran with Uzbek translation - Surah An-Nahl ayat 71 - النَّحل - Page - Juz 14
﴿وَٱللَّهُ فَضَّلَ بَعۡضَكُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ فِي ٱلرِّزۡقِۚ فَمَا ٱلَّذِينَ فُضِّلُواْ بِرَآدِّي رِزۡقِهِمۡ عَلَىٰ مَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُهُمۡ فَهُمۡ فِيهِ سَوَآءٌۚ أَفَبِنِعۡمَةِ ٱللَّهِ يَجۡحَدُونَ ﴾
[النَّحل: 71]
﴿والله فضل بعضكم على بعض في الرزق فما الذين فضلوا برادي رزقهم﴾ [النَّحل: 71]
Alauddin Mansour Аллоҳ айримларингиздан айримларингизни ризқда устун қилиб қўйди. Бас, бу (ризқда) устун қилинган кишилар ўзларининг ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб (бой-камбағалликда) барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! (Шундай бўлгач, қандоқ қилиб барчага ризқу рўз ато этгувчи Аллоҳ таолога қўлидан ҳеч иш келмайдиган бутларни баробар қиладилар?!) Аллоҳнинг неъматини инкор қилурларми?! (Яъни, Яратганнинг Ўзи ато этган ризқу рўзни инкор қилишиб, бу неъматларни ўша жонсиз бутлар берган, деб ўйлайдиларми) |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Аллоҳ ризқда баъзингизни баъзингиздан афзал қилди. Бас, афзал қилинганлар ўз ризқларини қўлларида мулк бўлганларга, ҳамма тенг бўлсин, деб берувчи эмаслар-ку. Аллоҳнинг неъматини инкор қиладиларми |